Главная / Спорт / Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида уч медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпионатида уч медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик шахматчилар Минскда бўлиб ўтган 8, 10 ва 12 ёшгача болалар ўртасида тезкор шахмат (рапид) ва блиц бўйича биринчи жаҳон чемпионатида учта медални қўлга киритди. Мусобақада 25 мамлакатдан 532 нафар ёш шахматчи иштирок этди. Швейцарча тизим бўйича 5’+2″ назорат вақти билан тўққизта тур ўйналди, деб хабар берди Шахмат федерацияси матбуот хизмати.

10 ёшгача болалар ўртасида блиц бўйича очиқ беллашувларда Исломбек Синдоров олтин, Абдулбосит Шарифжонов кумуш медални қўлга киритди. Қайд этиш жоизки, ҳар икки шахматчи ҳам 8 очкодан тўплади, бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича Исломбек Синдоров ўз ватандошидан ўзиб кетди. Учинчи ўринни 7 очко тўплаган россиялик Леонид Лисцов эгаллади.

Рапид бўйича болалар жаҳон чемпионати якунлари бўйича Исломбек Синдоров 10 ёшгача болалар ўртасида кумуш медалга сазовор бўлди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди