Главная / Жаҳон / Қирғизистон ТИВ: “Ўзбек-Қирғиз чегара назорат пунктлари сони оширилиши мумкин​”​

Қирғизистон ТИВ: “Ўзбек-Қирғиз чегара назорат пунктлари сони оширилиши мумкин​”​

9de0b306-9cae-47fa-8a82-feb67065fa14_cx16_cy9_cw81_w650_r1_sЎзбекистон. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан. 2017, 8 ноябрь, Тошкент шаҳри.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ўзбек-қирғиз чегара ҳудудларидаги ҳолатга баҳо бериб, «чегарадаги вазиятни тартибга келтириш мураккаб вазифа ҳамда икки мамлакат ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ бу ҳақда» қайғураётганини айтиб ўтди. Шунингдек, вазир давлатлараро чегара нуқталарини аниқлаш ва демилитация этиш жадал суръатда давом этаётганини билдирди.

Бу ҳақда kun.uz сайти хабар қилди.

«Очиғи, умумий чегарадаги вазият аввалгидан анча яхши ҳолатга келди. Андижон вилоятига туташ Ўш шаҳрида яшовчи қардош халқлар қайта фаоллаштирилган чегара назорат пунктидан фойдаланмоқда. Фарғона тумани Водил ҚФЙда жойлашган чегара назорат пунктидаги вазият шарқдагидан сал фарқ қилмоқда. Албатта, аҳоли гавжум ва икки давлатда истиқомат қилувчи қариндошлар бир-бирининг яхши кунларида дийдор кўришишни истайди», дейди вазир.

Эрлан Абдилдаевнинг Kun.uz мухбирига маълум қилишича, ўзбек-қирғиз чегара нуқталари туташган ҳудудларни тўлиқ демилитация қилингач, чегара назорат пунктларининг сони кўпайтирилиши, чегарачи ходимлар квотаси оширилиши мумкин.

Айни пайтда Фарғона вилояти, Фарғона тумани маркази ҳисобланмиш Водилда 85 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуд жануб ва жануб-шарқдан томондан Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлиб, у орқали Шоҳимардон ҳудудига ўтилади. Таъкидлаш жоизки, Шоҳимардон йилнинг илиқ кунлари водий бўйлаб аҳоли энг гавжум сайёҳлик марказига айланади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

screenshot-2017-11-21-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b8%d0%ba%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%81%d1%82%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%86%d0%b0-2-mazmun-uz2

Санкт-Петербургда 6 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Ўтган тунда, Санкт-Петербургда Мерседес микроавтобуси ва BMW автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилинмоқда ижтимоий …