Главная / Технологиялар / UZINFOCOM янги интернет ташаббусларни қўллаб-қувватлайди
Рекламный код можно тут разместить.

UZINFOCOM янги интернет ташаббусларни қўллаб-қувватлайди

UZINFOCOM компьютер ва Ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази Янги интернет ташаббуси танловига аризаларни қабул давом этаётганини маълум қилди.

Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, танловдан кўзланган асосий мақсад — миллий интернет сегментини ривожлантириш, фойдали манбалар сонини ошириш ва Янги лойиҳаларни амалга оширишда кўмак кўрсатишдан иборат.

Танловнинг биринчи босқичида ташкилий қўмита мустақил равишда амалга ошириш учун зарур кўникмаларга эга бўлмаган қатнашчиларнинг қизиқарли интернет-лойиҳалар ғояларини саралаб олади. Шундан сўнг танланган лойиҳалар асосида техник вазифа шакллантирилиб, дастурчилар уларни амалга оширишга киришади. Сайт ёки тизим тайёр бўлганидан сўнг лойиҳа ғоя эгасига уни жорий этиш ва ривожлантириш учун қайтарилади, дея қайд этилди UZINFOCOM хабарида.

Ўзбекистон фуқаролари, ишчи гуруҳлари ва юридик шахслар ҳам иштирок этиш учун ариза топшириши мумкин. Ғояларни саралаш ишлари 15 ноябрга қадар давом этади. Танлов тафсилотлари унинг сайтига жойлаштирилган.

Ташкилотчилар ва ҳамкорлардан таркиб топган ҳакамлар финалда қуйидаги асосий номинациялар бўйича ғолибларни саралаб олади: Маданият ва санъат, Соғлиқни сақлаш, „Таълим, жумладан ўсиб келаётган авлод тарбияси“, Хорижий тилларни ўрганиш, Ўзбекистон флора ва фаунаси, Ўзбек тили ва адабиёти, Туризм, Спорт.

Ҳар бир номинация бўйича Танлов ғолиби UZINFOCOM томонидан лойиҳани амалга ошириш учун моддий ва техник ёрдамга эга бўлади. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда АКТни ривожлантириш жамғармаси кўмагида ўтказилади.

Ҳаққимизда

Check Also

3

Дарё.уз янгиликлари

ХХI аср – ахборот асри. Унда одамлар ахборот оқимида яшайди. Шуни инобатга олиб, биз лойиҳа …

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *