Главная / Спорт / Сталлоне Мэнни Пакьяонинг спаррингида иштирок этди

Сталлоне Мэнни Пакьяонинг спаррингида иштирок этди

Сильвестр Сталлоне Лос-Анжелесда бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони, филиппинлик Мэнни Пакьяонинг машғулотида қатнашди ва спаррингини томоша қилди. Бу ҳақда Пакьяо Twitterдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.

Америкалик кичик Флойд Мэйуэзер билан баҳсдан сўнг филиппинлик боскчи 2016 йил 6 апрелида фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилганди. Бироқ август ойида 37 ёшли Пакьяо рингга қайтишга қарор қилди.

У 5 ноябрь куни WBO йўналишида жаҳон чемпионлиги учун 27 ёшли америкалик Жесси Варгасга қарши жанг ўтказади. Пакьяо ҳозирда АҚШда беллашувга тайёргарлик кўрмоқда.

Сурат остида боксчи Сталлоне спаррингни кузатганидан мамнунлигини билдирди ва икки Рокки реал ҳаётда учрашди деб изоҳ қолдирди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди