Главная / Иқтисодиёт / Ўзбекистон Миллий банки имтиёзли кредитлари
Рекламный код можно тут разместить.

Ўзбекистон Миллий банки имтиёзли кредитлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан 2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да АҲОЛИНИ ТАДБИРКОР КИЛИШ» мақсадида ҳар бир хонадоннинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун банк хизматлари ва кредит маблағларига эҳтиёжи ўрганиб чиқилмоқда.

2017 йил давомида республика ҳудудларидаги аҳоли хонадонларнинг барчасига банкларнинг масъул ходимлари томонидан бирма-бир кириб чиқилади, фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилаётган кредитлар, уларнинг шартлари, кредит ҳужжатлари ва гаров таъминоти туғрисида батафсил тушунтиришлар берилади.

Ўз навбатида, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқароларга намунавий лойихалар таклиф этилиб, уларнинг кредит ҳужжатларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатилади ва қисқа муддатларда кредит маблағлари ажратилади.

Кредитлар қуйидаги йўналишларга ажратилади:

чорвачиликни ташкил этиш учун;паррандачиликни ташкил этиш учун;асаларичиликни ташкил қилиш учун;қуёнчиликни ташкил қилиш учун;қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчилик ва узумчиликни ташкил этиш учун;иссиқхоналар ташкил этиш учун;балиқчиликни ташкил этиш учун;кичик ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш учун;касаначиликни ривожлантириш учун;ҳунармандчиликка;сартарошхона хизматини ташкил этиш учун;тикувчилик ва чеварчиликни ташкил этиш учун;пойабзап тузатиш устахонасини ташкил этиш учун;умумий овкатланиш хизматини ташкил этиш учун;маиший техникаларни тузатиш устахонасини ташкил этиш учун;гўзаллик салонлари ташкил қилиш учун;аҳолига транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил цилиш учун;автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ташкил қилиш учун;автомобилларни ювиш шаҳобчаси ташкил қилиш учун;компьютер хизматлари кўрсатишни ташкил қилиш учун;савдо фаолиятини йўлга қўйиш учун;ҳаммомлар ташкил қилиш учун;нонвойхона ташкил қилиш учун;миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун;6ошқа фаолиятни амалга ошириш учун.Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг имтиёзли кредитларидан фойдаланиб, ўз бизнесингизни ташкил этинг.

Батафсил маълумотларни 234−11−17, 234−42−69 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Ҳаққимизда

Check Also

v62H8I14843152958777_b

Фото: Биринчи ЛУКОЙЛ АЁҚШ қурилиши якунига етмоқда

Тошкентда биринчи «ЛУКОЙЛ» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қурилиши якунига етмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *