Главная / Иқтисодиёт / Қарши-Деҳқонобод темир йўл участкаси электрлаштирилди
Рекламный код можно тут разместить.

Қарши-Деҳқонобод темир йўл участкаси электрлаштирилди

Янги йил арафасида «Қарши-Деҳқонобод» темир йўл участкасида 2016 йил сентябрида 90 километрлик темир магистрални электрлаштириш бўйича ишлар якунига етказилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар қилди.

Бу 325 километрлик «Қарши-Термиз» участкасини электрлаштириш бўйича лойиҳа босқичларидан бири ҳисобланади. У ўз якунига етиши билан тепловозлар электровозларга алмаштирилиб, йўловчи ва юк ташиш харажатлари қарийб учдан бир қисмга қисқаради, ҳаракат тезлиги ортади ва темир йўлларнинг ўтказиш имконияти кенгаяди.

Темир йўлларни электрлаштиришда фойдаланилаётган асосий бутловчи қисмлар маҳаллийлаштириш дастурлари доирасида Ўзбекистон корхоналари томонидан тайёрланмоқда. Ўзбекистон темир йўллари" АЖга қарашли «1-сонли энергомонтаж поэзди» унитар корхонаси ходимлари томонидан 2000 та темир-бетон устунлар, 1800 та консол, 167 та металл кўндаланг кесмалар, 224 километрлик контакт тармоқлари қуриб битказилди.

«Қарши-Термиз» темир йўл участкасида электромонтаж ишлари 2017 йилда тўлиқ якунига етказилади.

Ҳаққимизда

Check Also

NqfPLE14873604898629_b

Дори воситаларини чакана сотишни лицензиялаш ҳокимиятлар томонидан амалга оширилади

Дори воситаларини сотишни лицензиялашдаги ўзгаришлар нархларнинг кўтарилишига қарши курашга қаратилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *