Главные новости
Главная / Жаҳон / Ажоибот / Энди нонлар ҳашаротлардан тайёрланади…

Энди нонлар ҳашаротлардан тайёрланади…

24 ноябрдан Финляндиянинг Хельсинки супермаркетларида ҳашаротлардан тайёрланган нон сотуви бошланади. Бу ҳақда “Helsingin Sanomat” нашри хабар бермоқда.

Бундай турдаги нонларни ишлаб чиқарувчи компаниядан берилган маълумотларга кўра, бир дона нон тайёрлаш учун 70 та қуритилган чигиртка зарур бўлади.

Ҳашаротлар майдаланган ҳолда унга қўшилади. Чигирткаларнинг нондаги улуши ўртача 3 фоизни ташкил қилади.

Ҳозирча Финляндиядаги барча нон ишлаб чиқарувчи заводларни чигирткалар билан таъминлашнинг имкони йўқ. Аммо келгусида бу муаммони бартараф этиш кўзда тутилган.

Ҳашаротлар аралаштирилган бундай турдаги ноннинг баҳоси тахминан 4 еврони ташкил қилади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

screenshot-2017-11-22-mazmun-uz2

Наҳотки! Хонанда Райҳоннинг эгизаги топилди

instagram ижтимоий тармоғининг саҳифаларидан бирида тарқалган ушбу расм кўпчиликнинг эътиборини тортди ва муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. …