Главная / Жаҳон / Эрон матбуоти зилзила оқибатида 61 одам ҳалок бўлганини билдирди

Эрон матбуоти зилзила оқибатида 61 одам ҳалок бўлганини билдирди

7600fba5-822c-4581-bde6-7c87b0d77eb2_w650_r1_sИрон ғарбидаги зилзиладан кейинги кўриниш.

Эрон давлат телевиденияси 12 ноябрь куни Ироқ билан чегарадош ҳудудларда юз берган зилзила оқибатида камида 61 одам ҳалок бўлгани ва 300 одам жароҳатлангани тўғрисида хабар тарқатди.

IRNA агентлиги эса Ироқнинг Курдистон минтақаси ҳудудида зилзилада камида 6 киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб одам жароҳатлангани ҳақида ёзди.

Эроннинг Керманшох вилояти расмийлари камида 30 одам ўлганини маълум қилди. Бироқ Ироқ ҳукумати расман бу борада маълумот бергани йўқ.

АҚШ геология хизмати зилзила маркази Ироқнинг Халабжа шаҳридан 32 километр жануби ғарбда 33,9 километр ер остида бўлганини билдирди. Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7,3 баллни ташкил этган.

Хабарларда билдирилишича, зилзила кучи 14та вилоятда, жумладан, Теҳрон ва Бағдодда ҳам сезилган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

screenshot-2017-11-21-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b8%d0%ba%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%81%d1%82%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%86%d0%b0-2-mazmun-uz2

Санкт-Петербургда 6 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Ўтган тунда, Санкт-Петербургда Мерседес микроавтобуси ва BMW автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилинмоқда ижтимоий …