Главная / Жамият / ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

pochetnaya-gramotaЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ ЁРЛИҒИ ТАВСИФИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тўғрисидаги низом тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тавсифи тасдиқлансин (илова қилинади).
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2009 йил 18 декабрдаги 244 (4907)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 17 декабрь,
ЎРҚ-235-сон
2009 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-235-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тўғрисидаги
низом
1. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат ва жанговар хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун мукофотланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан фуқаролар билан бир қаторда айрим ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам мукофотланиши мумкин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлашга тақдим этиш, мукофотлаш, шунингдек уни топшириш «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган шахсга белгиланган намунадаги тегишли ҳужжат топширилади.
4. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғаси оладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган имтиёзлардан фойдаланадилар.
5. Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан вафотидан кейин мукофотланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи ва бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғаси мукофотланганнинг оиласига топширилади.
2009 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-235-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тавсифи
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи белгиланган намунадаги Фахрий ёрлиқнинг жилдга солинган бланкасидан иборат.
Жилд яшил мармар рангли «бувинил» материалидан тайёрланган, қаттиқ ҳажмдор муқовали, мураккаб коленкор билан қопланган. Жилд бичими 252,5 х 340 миллиметр.
Жилднинг юз томони қалинлиги 6 миллиметрли, ўлчами 225 х 310 миллиметрли, «қуруқ блинт» усулида босилган рамка кўринишидаги нақш билан безатилган. Ич томони эса ўлчами 208 х 292 миллиметрли, зарвараққа «иссиқ блинт» усулида босилган бурчакдор нақшли рамкадан иборат.
Саҳифанинг юқори чеккасидан 63 миллиметр масофада, горизонтал бўйича марказда диаметри 40 миллиметрли, уч хил (оқ, мовий, яшил) рангли эмаль ва лок қопланган, тиллаҳал югуртирилган мис қотишмасидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлашган. Герб атрофига диаметри 53 миллиметрли ботиқ қуруқ доира туширилган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербидан 38 миллиметр пастда, марказда, зарвараққа ботиқ қиздирма тамға усулида туширилган матн икки сатрда жойлашган. Биринчи сатрда «О‘zbekiston Respublikasining» (бош ҳарфларда, «Vivaldi» шрифти, 46-кегль), иккинчи сатрда «Faxriy yorlig‘i» (бош ҳарфларда, «Vivaldi» шрифти, 84-кегль) сўзлари ёзилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи бланкаси 250 г/кв. м. қалинликдаги жилосиз силлиқ қоғоздан тайёрланади. Бланка бичими 330 х 496 миллиметр, букилганда эса 330 х 248 миллиметр, матн бир томонга босилади. Фон жозибадор очсарғиш, пастель тусда.
Қўш саҳифанинг ич тарафи бронза пастада босилган, бурчакларида безак элементлари бўлган ўлчами 295 х 470 миллиметрли рамка билан безатилган.
Қўш саҳифанинг ички чап тарафида, горизонтал бўйича марказда, юқори чеккадан 38 миллиметр масофада диаметри 40 миллиметрли рангли Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган. Гербнинг чап ва ўнг томонларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бир хилда ҳилпираб турган тарзда акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг пастки қисмидан 18 миллиметр масофада, саҳифа марказида бронза ранг матн икки сатрда жойлашган. Биринчи сатрда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING» (катта ҳарфларда, «Academy» шрифти, 27-кегль), иккинчи сатрда «FAXRIY YORLIG‘I» (катта ҳарфларда, «Aсademy» шрифти, 45-кегль) сўзлари ёзилган.
Чап саҳифанинг пастки чеккасидан 24 миллиметр масофада, шоҳсупада, Ҳумо қуши ва қуёш нурлари фонида Мустақиллик майдонида ўрнатилган Эзгулик аркасининг бир қисми — ер шари узра парвоз қилаётган, бунёдкорлик ва тинчлик рамзи бўлган лайлаклар акс эттирилган.
Ўнг саҳифада горизонтал бўйича марказда, юқори чеккадан 31 миллиметр масофада 40 х 57 миллиметр ўлчамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг штандарти тасвирланган. Штандартнинг чап ва ўнг томонларида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи бир хилда ҳилпираб турган тарзда акс эттирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти штандартининг пастки чеккасидан 11 миллиметр масофада Ҳумо қуши ва қуёш нурлари фонида тўқ зангори рангда «Vatanimiz taraqqiyotiga qo‘shgan samarali hissasi hamda ijtimoiy-siyosiy hayotdagi faol ishtiroki uchun» матни уч сатрда жойлашган («Тimes TAD» шрифти, 24-кегль). Ушбу Қонун билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда ҳар бир алоҳида ҳолат учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фармонга мувофиқ бўлган матндан фойдаланилади.
Матннинг пастки сатридан 29 миллиметр масофада, мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 16 миллиметрли иккита чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 19 миллиметр масофада, вертикал бўйича марказда матн уч сатрда жойлашган. Биринчи сатрда тўқ зангори рангда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING» (катта ҳарфларда, «Academy» шрифти, 26-кегль), иккинчи сатрда бронза-паста рангда «FAXRIY YORLIG‘I» (катта ҳарфларда, «Academy» шрифти, 40-кегль), учинчи сатрда тўқ зангори рангда «BILAN MUKOFOTLANDI» (катта ҳарфларда, «Тimes TAD» шрифти, 24-кегль) сўзлари ёзилган.
Саҳифанинг пастки чеккасидан 55 миллиметр масофада, чап томонда тўқ зангори рангда «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI» матни икки сатрда жойлашган, ўнг томонда, симметрик тарзда Ўзбекистон Республикаси Президентининг исми биринчи ҳарфи ва фамилияси жойлашган (катта ҳарфларда, «Academy» шрифти, 12-кегль).
Саҳифанинг пастки чеккасидан 40 миллиметр масофада мукофотлаш санасини ва Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғининг тартиб рақамини қайд этиш учун иккита чизиқ тортилган.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 50-51-сон, 534-модда)

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

yIhZ4o15163372100362_b

Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди

ФВВ Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди. Унда 29 кишининг исм-шарифи келтирилган бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан.