Главная / Спорт / Мўжтаба Ҳусайний: “Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз қўл келишига умид қиламан”

Мўжтаба Ҳусайний: “Ўзбек клубларига қарши тажрибамиз қўл келишига умид қиламан”

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Эрон клуби бош мураббийи Мўжтаба Ҳусайний ва клуб аъзоси Муҳаммад Нажод Маҳмуд ўз фикрларини айтиб ўтди.

“ОЧЛ турнирининг дастлабки 2 ўйинида қайд этилган натижалар “Бунёдкор” ва “Зоб Аҳан” учун бўлажак учрашувнинг қанчалик муҳимлигини билдириб турибди. Шунинг учун эртага иккала жамоа ҳам ижобий натижа учун майдонга тушади. “Бунёдкор” ўйинини ўрганиб чиқдик. Уларнинг айнан қайсидир чизиғини алоҳида ажрата олмайман, уларда жамоавий ўйин яхши шаклланган. Лекин Достон Ҳамдамов, Элдор Шомуродов ва Вадим Чемиртан каби футболчиларни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин.

Биз дастлабки икки турда атиги 1 очко жамғардик, аммо бундан тушкунликка тушмаймиз. Қолган учрашувларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда битта футболчи майдонга туша олмайди. Биз ўзбек клубларига қарши кўп ўйнаганмиз. Лекин улар ортда қолди ва ҳар бир баҳс тарихда қолади. Бироқ уларга қарши олдинги ўйиинларда тўплаган тажрибамиз эртага ёрдам беради, деб умид қиламан”, – деди “Зоб Аҳан” бош мураббийи.    

“Эртага ҳар икки жамоа ғалаба учун майдонга тушади. Шунинг учун эртага яхши ва ўз навбатида қийин ўйин бўлиши аниқ”, – деди Муҳаммад Нажод Маҳмуд.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” беллашуви эртага, 13 март куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади. 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

neymar-gol-dortmund

ЕЧЛ. ПСЖ чорак финалга йўл олди

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичи доирасида Пари Сен-Жермен ўз уйида Дортмунднинг Боруссиясини қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди