Главная / Сиёсат / Шавкат Мирзиёев Аваза сайёҳлик зонасида ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Аваза сайёҳлик зонасида ўзбекистонлик болалар билан учрашди

19 май куни Туркманистонга амалий ташриф билан борган Президент Шавкат Мирзиёев «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида ҳордиқ чиқараётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Жорий йилнинг май ойи бошида Президент Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон Президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.

Ушбу таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола «Даянч» болалар соғломлаштириш марказига юборилди.

Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари тўғрисида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан қизиқди. Болаларга совғалар берди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

3szM9i15836581752804_b

Ҳокимлар ертўлани тозалаш билан шуғулланадиган вақт ўтди — президент

«Тошкентда жуда катта ресурслар бор. Ҳозирча уларнинг ярмидан ҳам фойдаланилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ҳокимлар ертўла тозалашни бас қилиб, тадбиркорликни ривожлантириш билан шуғулланиш вақти келганини таъкидлади.