Главная / Жаҳон / Франс пресс мухбири Қирғизистонга киритилмади

Франс пресс мухбири Қирғизистонга киритилмади

pranc-presФранс Прес агентлиги мухбири, биртаниялик журналист Крис Риклтон.

Франс Прес агентлиги мухбири, биртаниялик журналист Крис Риклтон Қирғизистонга киритилмади ва Дубайга экстредиция қилинди. Риклтон Дубайдан агентликнинг Қозоғистондаги офисига келишни режалаштирмоқда.

Крис Риклтон Бишкекдаги “Манас” аэропортига келганида ушлаб қолингани ва Қирғизистонга киритилмагани ҳақида 9 декабрда Озод Европа-Озодлик радиосига телефон орқали берган суҳбатида айтган эди.

-Мени паспорт назоратида тўхтатишди ва багажимни олишим кераклигини айтишди. Багажни олганимдан сўнг мени яна паспорт назорати ҳудудига қайтариб, бир соат ёки кўпроқ кутганимдан сўнг, менга Қирғизистонга киришим тақиқланганини айтишди, -деди Риклтон.

Риклтон Қирғизистон ватандошига уйланган ва унинг бир қиз фарзанди бор. Шу муносабат билан журналист Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбековга унинг масаласини кўриб чиқиш илтимоси билан мурожаат қилди.

Миллий хавфсизлик хизматига кўра, Риклтон бундан аввал виза режимини бузгани учун ҳам Қирғизистонга киритилмаган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Янги йил байрами

Янги йил 2018 Кушиклари

Янги йил – кейинги йилнинг биринчи куни, йилнинг сӯнгги кунга ӯтиш вақтида тақвимига мувофиқ кӯплаб …