Главная / Жамият / Ўзбекистондан ҳажга бориш тартиби ўзгарди

Ўзбекистондан ҳажга бориш тартиби ўзгарди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сон қарори билан Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилгани тўғрисида Kun.uz хабар қилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳажга бормоқчи бўлган фуқаро олдин бундай сафарга бормаган бўлиши лозим (олдинги талаб сўнгги 5 йил мобайнида ҳажга бормаган бўлиши керак эди).

Бундан ташқари, маҳаллаларда ҳажга боришга номзодларни саралаб олиш учун ишчи гуруҳлар тузилади.

haj

Ҳажга боришга навбатга қўйилган номзодлар рўйхати тегишли ҳудуддаги масжид ва ўзини ўзи бошқариш органларининг биноларида эълон қилинади ҳамда 15 кун мобайнида улар бўйича жамоатчилик фикри ўрганилади.

Ишчи гуруҳлар номзодлар бўйича жамоатчилик фикри ва эътирозларини 5 кун муддатда текшириши лозим бўлади.

Саудия Арабистони Ўзбекистон учун 2018 йилга мўлжалланган Умра квотасини деярли икки баробарга кўпайтиргани тўғрисида олдинроқ хабар берган эдик.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси вакилига таянган ҳолда 28 декабрда хабар берган Новости агентлигининг ёзишича, 2018 йили 10 минг ўзбекистонлик Умра зиёратини амалга оширади. Аввалги йилларда Умра зиёратига ҳар йили 6 минг нафарга яқин ўзбекистонлик жўнатилар эди.

Диний идора вакили бундай келишувга Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси, Мусулмонлар идораси раҳбариятининг Ҳаж ва Умра зиёратлари бўйича Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳамкори ҳисобланган Al-Hidaya ширкати вакиллари билан ўтказган музокараси чоғида эришилганини айтди.

Жорий йилда Ўзбекистон учун Ҳаж квотаси 1,4 мартага оширилиб, 7 минг 200 кишига етказилган эди. Бироқ Умра квотаси 6 минг киши миқдорида сақланиб қолинган эди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

l8MIrb15162765747206_b

Қозоғистондаги фавқулодда ҳолат муносабати билан ҳукумат комиссияси тузилди

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси Қозоғистонда автобус ёниши сабаблари ва Ўзбекистон фуқаролари шахсини аниқлаш билан шуғулланади.