Главная / Жамият / “Сирдарёга пахтага келганимизга 50 кун бўлди. 1 марта зовурда чўмилиб олдик”

“Сирдарёга пахтага келганимизга 50 кун бўлди. 1 марта зовурда чўмилиб олдик”

36594c2b-4071-49c4-8c3c-336c3b7afbd9_w250_r1_sСирдарё вилоятининг Бахт туманига пахта теришга 20 сентябрда олиб келинган Андижон вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг исми сир қолишини сўраган ишчиси, қарийб икки ойдан буён оғир шароитларда пахта тераётгани, раҳбарлар эса уларни алмаштириш ёки уйига қайтариш ҳақида ўйламаётганидан OzodMikrofon га шикоят қилди.

“Келганимизга мана 50 кун бўлди. Шу орада бир марта зовурда чўмилиб олдик. Кирларимизни ҳам ана шу зовурга олиб келиб ювамиз ва ғўзага ёйиб қуритамиз”, дейди ҳашарчи.

Унинг айтишича, чойхонада ёғли ошларни еб ётган раҳбарлар, уларни ортга қайтаришни ўйламаяпти:

“Болаларимизни соғиндик. Қулдек ишлаяпмиз. Ҳозир 20 кило подбор терсак, овқатимиз пули бўляпти. Раҳбарлар ким қочиб кетса, ишдан бўшайди, деб таҳдид қиляпти. Қочиб кетганлар ҳам бўлди, уларни ишдан ҳайдабди, деб телефонда эшитдик. Шунга ўлган кунимиздан чидаб ўтирибмиз”, дейди андижонлик ҳашарчи.

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

8e782761-00be-45fa-afe8-d478767f20eb_cx5_cy5_cw89_w650_r1_s

Мирзиёевнинг танбеҳидан кейин ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди

Самарқанддаги 2-туғруқхона врачлари ўсмир қизларнинг ҳомиласини ноқонуний тушириш билан боғлиқ жиноят иши фигурантлари бўлган эди. …