Главная / Сиёсат / Ўзбекистон Ички ишлар вазири Совет милициясининг 100 йиллигини Москвада нишонлади

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Совет милициясининг 100 йиллигини Москвада нишонлади

9046453d-9388-4557-8f69-61310d012432_cx15_cy2_cw72_w250_r1_sЎзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасби полиция генерали Владимир Колокольцевни Ички ишлар органлари ходимлари куни билан шахсан табриклади.

Бу ҳақда хабар қилган Ҳукумат порталига кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарининг расмий ташрифи Россия ҳуқуқ идорасининг касбий байрами кунига тўғри келган. Россия Федерацияси ИИВда бўлиб ўтган музокара чоғида, генерал-майор П.Бобожонов Россия ички ишлар вазири В.Колокольцевни ва вазирликнинг барча шахсий таркибини Ички ишлар органлари ходимлари куни ва совет милицияси ташкил топганининг 100 йиллиги билан қутлаган ва байрамга бағишланган тантанали тадбирга таклифи учун миннатдорчилик билдирган.

“Ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтган мулоқот чоғида, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари келгусидаги ҳамкорлик юзасидан бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилдилар”, дейилган хабарда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

screenshot-2017-11-20-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b8%d0%ba%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%81%d1%82%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%86%d0%b0-50-mazmun-uz1

Шавкат Мирзиёев янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади

Ўзбекистон республикаси президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни янги таҳрирдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш …