Главная / Жаҳон / Ироқда ИД устидан ғалаба ҳарбий парад билан нишонланди

Ироқда ИД устидан ғалаба ҳарбий парад билан нишонланди

Ироқ ҳарбийлари ғалабани байрам қилмоқда.

galabaИроқда бош вазир Ҳайдар ал Абодийнинг “Ислом давлати” гуруҳи уч йил давом этган урушдан сўнг мағлуб этилгани тўғрисидаги баёноти ортидан ҳарбий парад ўтказилди. 10 декабрда Бағдод марказида ўтказилган парадда ҳарбий техника ҳам иштирок этди.

-Бу тарихий воқеа билан барча азиз ватандошларни қутлайман ҳамда бу катта ғалаба билан мард аскарларимизни табриклайман. Бу улкан ғалабани ҳар йили байрам қилсак арзийди, чунки бу барча ироқликларнинг ғалабаси ва байрамидир, – деди Абодий 10 декабрда сўзлаган нутқида.

Абодий 9 декабрь куни Ироқ жангарилардан “тўлиқ озод бўлгани” ҳақида баёнот берган эди. Унга кўра, бугунги кунда Ироқ кучлари Сурия билан чегараларни тўлиқ назорат қилмоқда.

2014 йили “Ислом давлати” жангарилари Ироқнинг учдан бир қисмини босиб олган эди. Ҳукумат қўшинлари бунга жавобан АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари кўмаги билан жанггариларга қарши ҳарбий амалиётни бошлаган эди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Янги йил байрами

Янги йил 2018 Кушиклари

Янги йил – кейинги йилнинг биринчи куни, йилнинг сӯнгги кунга ӯтиш вақтида тақвимига мувофиқ кӯплаб …