%d0%b8%d1%81%d0%bc%d0%b0%d0%bb%d0%be%d0%ba
Рекламный код можно тут разместить.

Исмалоқ

Исмалоқ

Сен – баҳор неьмати, оддийбир кӯкат,
Поянг арғувоний, баргинг япалоқ.
Қувондим , мен сени кӯрсам ҳар фурсат,
Ҳар кӯклам мен сени кутдим исмалоқ

Сен бир гул эмассан, позларга тӯлиб,
Илҳом бера олсанг инжиқ ижодга.
Мен учун сен нажот элчиси бӯлиб
У оғир кунларни туширдинг ёдга.

Эсимда, оёғи пиликдай гӯдак,
Очликдан қоқ қуриб, берган эди жон.
Бир тақа арпа ҳам кӯзга суртгудак,
Жанглар жароҳати битмаган ҳамон.

Оналар чорасиз, боболар мискин,
Дийдага ёпишган енглар, этаклар,
Ӯшанда эл-юртга дармону таскин,
Насиба бӯлдингиз, азиз чечаклар.

Кӯрганман, қишлоғим кӯчаларида,
Очликдан гезариб кетганларни мен:
Кӯрганман, узун қиш кечаларида
Сизни армон билан кутганларни мен.

Бугун дастурхонда безаксиз фақат,
Кимдир эьзоз этар беписанд кимдир,
Сизнинг қадрингизни билгунча ҳар вақт.
Ӯша йӯқчиликни кӯрган халқимдир

Бу бир хаёл, чораси йӯқ армондир халос,
Ҳамишалик қӯшни эрур кундуз билан тун.
Ёлғон дасти гар дунёда бӯлолмас дароз,
Лекин ҳақнинг қӯллари ҳам эмасдур узун.

Чора битта: Ниятингни эзгуликка бур,
Фақат шунда гӯзал бӯлиб кӯрингай фалак.
Йӯқса ҳасрат оғушида ӯтгайдир умр,
Бамисоли ӯра ичра қолган капалак….

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

2015-03-12_11-01-45_201626

Сепкилни йўқотиш – ниқоблари

Сепкил биринчи марта бола 5-6 ёшлик пайтидаёқ кўринади. Катта бўлган сари сепкиллар сони камая боради. …

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *