Главная / Жамият / Юздан зиёд уй-жой мулкдорлари ширкати қўшиб ёзишга қўл урган

Юздан зиёд уй-жой мулкдорлари ширкати қўшиб ёзишга қўл урган

fe8113ea-81a6-40ac-995a-5707362b6ead_w650_r1_sЎзбекистондаги кўплаб хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятида қонунбузарликлар аниқланди (“Даракчи”, 9 ноябрь). Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Абдуназар Эрдоновга кўра, 187 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятини ўрганилганда, 134 ҳолатда 772,3 миллион сўмлик кредит ва аҳолидан йиғилган бадал пуллари мақсадсиз ишлатиб юборилгани, пудратчи ташкилотлар амалга оширган қурилиш-таъмирлаш ишларига 330,4 миллион сўм қўшиб ёзилгани ва бошқа қонунбузарликлар аниқланган. Бу борадаги ҳужжатлар ҳуқуқ идораларига тақдим этилган. Уй-жой мулкдорлари манфаатини ҳимоя қилиш ва уларнинг турмуш тарзини яхшилашга масъул ширкатлар аксар ҳолда вазифасини бажармаяпти. Бу каби ҳолатлар эса аҳолининг уй-жой мулкдорлари ширкатларига ишончсизлигига сабаб бўлмоқда.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

8e782761-00be-45fa-afe8-d478767f20eb_cx5_cy5_cw89_w650_r1_s

Мирзиёевнинг танбеҳидан кейин ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди

Самарқанддаги 2-туғруқхона врачлари ўсмир қизларнинг ҳомиласини ноқонуний тушириш билан боғлиқ жиноят иши фигурантлари бўлган эди. …