Главная / Маданият / Жаброил -алайҳис-салом- ва Сидротул мунтаҳо(1).

Жаброил -алайҳис-салом- ва Сидротул мунтаҳо(1).

Абдуллоҳ ибн Зубайр –розияллоҳу анҳу-момақалдироқ овозини эшитсалар: “Аллоҳ покдир!

Момақалдироқ У зотга (Аллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар)”, – деб айтар, – “Инсонлар учун бу қаттиқ таҳдиддир”, – дер эдилар.

Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам-Каъба ёнида ухлаб ётган эканлар. Ўша вақтларда қурайш қабиласида баъзан Каъба ёнида ухлаш одати бор эди.

jabrail

Шу вақт Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– олдиларига уч фаришта келиб, улардан бири савол қилди: “Ухлаб ётганларни қай бири Мухаммад -саллаллоҳу алайҳи ва саллам-?”.

Иккинчи фаришта: “У уларнинг ичида энг яхшиси”, – деди.

Учинчи фаришта: “Уларнинг энг яхшисини 1. Сидротул мунтаҳо – еттинчи осмон юқорисидаги катта дарахт бўлиб, ердан кўтариладиган ҳамма нарса шу ерда тўхтайди олинглар”, – деди.

Улар Муҳаммад –саллаллоҳу алайҳи васаллам– ни кўтариб, Замзам қудуғи олдига олиб бордилар.

Жаброил –алайҳис-салом– Муҳаммад –алайҳис-салом-ни фаришталардан олиб, кўкракларини ёрди ҳатто ичлари тоза бўлгунича замзам суви билан ювди, кейин тилладан бўлган бир идиш олиб келдилар, бу идиш ичида иймон ва ҳикматга тўла бир идиш бор эди. У билан кўкракларини тўлдириб, кўкракларини ёпди.

Сўнг Мухаммад –саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни дунё осмонига олиб чиқдилар. Жаброил – алайҳис-салом– осмон эшикларидан биринчи эшикни тақиллатдилар. Осмон аҳли: “Ким бу?” – деб нидо қилишди. Жаброил –алайҳис-салом– “Мен Жаброилман” – дедилар. Осмон аҳли: “Сен билан бирга ким бор?” – дейишди. Жаброил –алайҳис- салом-: “Муҳаммад” – деди. Осмон аҳли: “У пайғамбар қилиб юборилдими?” – дейишди.

Жаброил –алайҳис-салом-: “Ҳа” – дедилар. Осмон аҳли: “Марҳабо хуш келибди” – дейишди.

Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– дунё осмонида Одам –алайҳис-салом-ни кўрдилар. Жаброил –алайҳис-салом– росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам-га “Бу отангиздир, у кишига салом беринг” – деди. Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– Одам –алайҳис-салом-га салом бердилар. Одам –алайҳис-салом– саломга алик олиб: “Марҳабо, хуш келибсиз, эй ўғлим! Сиз қандай яхши ўғилсиз” – деди.

Кейин Жаброил –алайҳис-салом– Росулуллоҳ – саллаллоҳу алайҳи васаллам-ни еттинчи осмонгача олиб чиқди.

Ҳар-бир осмонда биринчи осмондаги каби савол-жавоблардан сўнг эшик очилар эди. Сўнг Аллоҳнинг ўзига маълум бўлган ўрингача кўтарилдилар. Ҳатто сидротул мунтаҳога ҳам бордилар…

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

urug-foizi

Уруғ (сперма) сифатини ошириш маҳсулотлар, дорилар, уруғни кўпайтириш учун тавсиялар.

Аксарият еркаклар уруғлантиришни режалаштиришни контрасепцияни тўлиқ рад этиш сифатида тасаввур қилишади. Бироқ, бу ундай эмас. …