Главные новости
Главная / Жамият / Қорилар мусобақасида бундан буён Қуръон ўқишни билган ҳар бир одам қатнаша олади

Қорилар мусобақасида бундан буён Қуръон ўқишни билган ҳар бир одам қатнаша олади

koriЎзбекистонда XVIII қорилар мусобақаси мамлакатнинг ҳар бир туман, шаҳар ва вилоятларида ўтказилади. Бу ҳақда муфтий Усмонхон Алимов махсус қарорни имзолагани тўғрисида Azon.uz нашри хабар берди.

Қорилар мусобақасининг туман ва вилоят босқичлари 2018 йил 20 мартга қадар ўтказилиши белгиланган.

Қарорда таъкидланишича, мусобақада Қуръони карим қироати бўйича иқтидори бўлган барча шахслар қатнаша оладилар.

Бундан ташқари қорилар мусобақаси диний идора тасарруфидаги 9 та мадраса, Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасаси талабалари, имом-хатиблар, имом-ноиблар ўртасида ҳам ўтказилади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

profsoyuz

«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда …