Главная / Жамият / МЕҲНАТ КОДЕКСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

МЕҲНАТ КОДЕКСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА

mehnat_kodeksiЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИГА ВА «БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 161-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 112, 124-моддалар, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 77-модданинг:
биринчи қисмидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёшларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади»;
2) 80-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси «ўрта махсус» деган сўзлардан кейин «касб-ҳунар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
3) 103-модда иккинчи қисмининг 4-бандидаги «ўрта махсус» ва «ўрта махсус ўқув юртларини, ҳунар-техника билим юртларини» деган сўзлар тегишинча «ўрта махсус, касб-ҳунар» ва «ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 107-модданинг тўртинчи қисми «ўрта махсус» деган сўзлардан кейин «касб-ҳунар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
5) 143-модда:
учинчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ҳунар-техника билим юртларида, олий ва ўрта махсус» деган сўзлар «олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «ҳунар-техника билим юртлари, олий ва ўрта махсус» деган сўзлар «олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 149-модданинг тўртинчи хатбошисидаги «253» рақами чиқариб ташлансин;
7) 242-модданинг биринчи қисмидаги «(таътил даврида ишлаётган ўн тўртдан ўн олти ёшгача бўлган ўқувчилар)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 252-модданинг:
биринчи қисмидаги «XI (XII) синфда» ва «IX синфда эса саккиз иш кунидан кам бўлмаган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
9) 253-модда чиқариб ташлансин;
10) 254-модданинг:
номидаги «ва ўрта махсус» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
матнидаги «ўрта махсус ўқув юртларига кириш учун эса, камида ўн календарь кун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
11) 255-модданинг номи ва матни «ўрта махсус» деган сўзлардан кейин «касб-ҳунар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
12) 257-модданинг биринчи қисмидаги «ва ўрта махсус» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда) 20-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
учинчи қисм чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Болаларни меҳнатга тайёрлаш учун умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчиларини уларнинг соғлиғига ҳамда маънавий ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган, таълим олиш жараёнини бузмайдиган енгил ишни ўқишдан бўш вақтида бажариши учун — улар ўн беш ёшга тўлганидан кейин ота-онасидан бирининг ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахслардан бирининг ёзма розилиги билан ишга қабул қилишга йўл қўйилади».
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2009 йил 25 декабрдаги 248 (4911)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 24 декабрь,
ЎРҚ-239-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 554-модда)

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

yIhZ4o15163372100362_b

Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди

ФВВ Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди. Унда 29 кишининг исм-шарифи келтирилган бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан.