Главная / Жамият / Мирзиёев 2700 маҳкумни авф қилди

Мирзиёев 2700 маҳкумни авф қилди

naruchnikiЎзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар берди.

Мамлакат тарихида илк бор президент томонидан бу қадар кўп одам бирданига авф қилинмоқда.

Каримов вафотидан кейин қабул қилинган илк амнистияга биноан жами қирқ мингга яқин одам авф қилинган.

Ўтган бир йил давомида 14 нафар журналист, сиёсий партиялар фаоллари ва инсон ҳуқуқи ҳимоячилари Муҳаммад Бекжон, Аъзамжон Фармонов, Солижон Абдураҳмонов, Бобомурод Раззоқов, Ғанихон Маматхонов, Аъзам Турғунов, Рустам Усмонов, Самандар Қўқонов, Эркин Мусаев, Ботирбек Эшқўзиев, Баҳром Иброҳимов, Даврон Қобилов, Даврон Тожиев ва Муҳаммадали Қорабоев озод этилди.

Ҳюман Райтс воч инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотига кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида яна 12 нафар инсон ҳуқуқи фаоли ва журналистлар қолмоқда.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

Ky4l2215117740313520_b

Сўров: Ишга жойлашиш энг ўткир муаммолардан бири

«Ижтимоий фикр» маркази сўровида қатнашганларнинг 66 фоизга яқини мутахассислик бўйича ишга жойлашишни Ўзбекистондаги энг ўткир муаммолардан бири сифатида эътироф этди.