Главная / Жамият / МХХ бир ярим йилда одам савдоси билан шуғулланган 216 одамни қўлга олди

МХХ бир ярим йилда одам савдоси билан шуғулланган 216 одамни қўлга олди

89b25abe-cceb-4f90-8f18-1d5b797514b9_w650_r1_sЎзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ўзбекистонлик қизлар ва аёлларни Бангкокка жинсий қулликка жўнатиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг икки аъзосини қўлга олди.

Бу ҳақда Podrobno.uz нашри 13 ноябрь куни махсус хизмат расмийсига таянган ҳолда хабар берди.

Маълумотда айтилишича, қўлга олинган шахслар аёл киши бўлиб, улар қизларни “Тошкент-Киев-Бангкок” йўналиши бўйича жинсий қулликка сотиш учун олиб чиқишган.

Украинада қизларни Киев аэропорти чегара хизматида ишловчи шахснинг турмуш ўртоғи кутиб олган ва ҳужжатларни расмийлаштириб, “тирик товар”ни Таиландга жўнатган.

Миллий хавфсизлик хизмати расмийси қўлга олинган шахслар Жиноят кодексининг 135-моддасига асосан одам савдосида айбланиб, суд томонидан узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинган.

Sputnik нашрининг хабар беришича: “2016 йил ва жорий йилнинг биринчи ярми давомида МХХ органлари томонидан одам савдоси билан шуғулланган 216 киши фаолиятига чек қўйилди”.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

8e782761-00be-45fa-afe8-d478767f20eb_cx5_cy5_cw89_w650_r1_s

Мирзиёевнинг танбеҳидан кейин ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди

Самарқанддаги 2-туғруқхона врачлари ўсмир қизларнинг ҳомиласини ноқонуний тушириш билан боғлиқ жиноят иши фигурантлари бўлган эди. …