Главная / Без рубрики / Ножоиз исмлар қӯйманглар

Ножоиз исмлар қӯйманглар

Фарзандга муносиб исм қўйиш ота-онанинг бурчларидан бири ҳисобланади. Исмларнинг энг яхшилари Аллоҳга бандалик маъносини англатувчи Абдуллоҳ, Абдурроҳман каби, Аллоҳга ҳамд маъносини англатувчи Ҳамидуллоҳ каби ҳамда анбиёларнинг исмларидир.
Ножоиз исмлар
Араб тилидаги «абд» (عبد) сўзи «қул» деган маънони англатади. Аллоҳнинг гўзал исм ва сифатларига бу сўзни қўшиб ҳосил қилинган исмлар ниҳоятда яхшидир. Масалан, Абдуллоҳ – Аллоҳнинг қули, Абдулқодир – Қодир сифатли Аллоҳнинг қули деган маъноларни англатади. Лекин баъзи ҳолларда бу сўзни қўшиб ёки қўшмасдан исм ясаш мумкин эмас.
Улар қуйидаги ўринлардир:
  1. Аллоҳнинг исм ва сифатларидан бўлмаган сўзга «абд» (عبد) сўзини қўшиб исм ҳосил қилиш ножоиздир. Масалан, баъзилар Абдурасул дея номланадилар, бу ножоиздир. Чунки «расул» сўзи «элчи» деган маънони англатади. Демак? Абдурасул исмининг маъноси «Элчининг қули» бўлар экан. Аллоҳнинг Расул, яъни элчи деган исм ёки сифати йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Аллоҳнинг Ўзи элчи, яъни расуллар юборгандир. Шунинг учун бу исмнинг ўрнига Муҳаммад Расул деб исм қўйиш тўғри бўлади.
  2. Фақатгина Аллоҳга хос бўлган исм ва сифатларга «абд» (عبد) сўзини қўшмасдан исм ҳосил қилиш ножоиздир. Аллоҳ таолонинг гўзал исм ва сифатларидан бир қанчаси фақатгина Унинг Ўзига хосдир. Банда у исм ва сифатлар ила номлана олмайди. Шулардан бири Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг «Раҳмон» сифатидир. «Раҳмон» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи, маъносини англатади. Роҳман сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.
    Лекин баъзи кишилар «Раҳмон» деб номланганини ёки исмлари қисқартирилиб, «Раҳмон» деб чақирилаётганини учратамиз. Бу исмнинг тўғри шакли Абдурроҳмандир. «Абд» қисмини тушириб қолдириб, Раҳмон деб чақириш ҳам мумкин эмас. Аллоҳ таолонинг Ваҳҳоб, Сомад, Ҳамид, Воҳид каби исм ва сифатлари ҳақида ҳам Раҳмон сифати ҳақида айтилган гапни айтишимиз мумкин.
  3. Турли нарсаларнинг номига «абд» (عبد) сўзини қўшиб исм ҳосил қилиш ножоиздир. Масалан, жоҳилият даврида Абдулуззо, Абдулкаъба каби исмлар бўлган. Абдулуззо «Уззонинг қули» деган маънони англатади. Уззо мушриклар сиғинган бутнинг номидир.
    Абдулкаъба «Каъбанинг қули» деган маънони англатади. Банда фақат Аллоҳга қуллик қилиши лозим, шундай эка,н бу каби исмлар ножоиздир.

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

zBqtpp15034749430030_b

БМТ Олий комиссари Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари БМТнинг Ўзбекистондаги собиқ ходими Эркин Мусаевнинг озод этилганини муборакбод этди.