Россиянинг «НТВ» телеканалида «Пора в отпуск» кўрсатувининг навбатдаги қисми эфирга чиқди. Ушбу кўрсатувнинг съёмка жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида Ўзбекистонда бўлиб ўтган.
Россиялик оила Бухорода шарқ бозори, паловга қўшиладиган масаллиқларни танлаш сир-синоати ва россияликлар орасида энг машҳур бўлган ўзбек таомининг тайёрланиш жараёни билан танишди. Меҳмонлар Хивада миллий ўйинларда иштирок этишди, уларга Хоразм рақслари бўйича мастер-класс ўтказилди ва улар Хоразм хони саройига ташриф буюришди.
Туя ва от миниш, Орол денгизида чўмилиш, лагерларда тунаб қолиш, – бунинг барчасини кўрсатув қахрамонлари ўзларида синаб кўришди.