Она алласи узбек аллалар туплами — узбекистон

Она алласи узбек аллалар туплами — узбекистон

Она алласи (узбек аллалар туплами) — узбекистон

Алла кайси элда, кайси тилда айтилмасин, эшитган одам юрагида хасрат ва хаяжон жуш уради. Алла айтмаган она бормикан бу дунёда?! Алла булажак йигитга кувват, кизга эса хаё ва иффат бахш этади! Алла айтган оналар миллат хотирасини асрайдилар!
Алла — бешик кушиги булиб, бола тугилгандан то бешикдан чиккунча айтилган. Яна у халк огзаки ижоди намуналарида хам кенг куйланган. Болани йургаклаш, бешикка солиш, ухлатиш, уйгонган болани йургакдан ечиб олиш сингари машгулотлар куйлар, чиройли охангдор сузлар билан безалган булади. Бундай дилни эркаловчи кушиклар болага хам хуш ёккан. Ана шу шеърий тукималар турли вокеаларга, айрим маросимларга боглаб айтилган бу кушикни алла кушиклари дейишган.
http://uzbekiston. site/wp-content/uploads/2017/04/ozodbek-nazarbekov-onam-allasi_eee. fm_.mp3
Она алласи мр3.
Куйида сизга таникли узбек аллаларни келтирамиз.

Алла айтай, жоним болам,
Кулок солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб колгин, алла
Кузларинга томган сувга
Хайрон булма, алла-я
Бахтимга сен катта булгин,
Хазон булма, алла
Истикболинг порлок сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта булгин,
Хазон булма, алла
Севганимдан ёдгоримсан,
Олтин кузим, алла-ё
Мен шурликдай тукилмагин,
Курар кузим, алла
Алла, алла, алла-ё
* * *
Болагинам боласи, алла,
Кантак урик донаси, алла.
Кантдан хам ширин экан, алла,
Болагинамнинг боласи, алла.
Богда узумнинг гураси, алла,
Тогда кийикнинг боласи, алла.
Дупписида уккипари, алла,
Бу кимнинг невараси, алла.
Асака йули туп чинор, алла.
Болалар отини камчилар, алла.
«Буви» деган тилингдан, алла,
Обиноввот томчилар, алла.
Озодбек Назарбеков Онам алласи клип скачать
Алла, алла ахди бор, алла,
Ётадиган тахти бор, алла.
Отаси бору, онаси бор, алла,
Шу боламнинг бахти бор, алла.
Оймома юзинг, алла,
Юлдузлар кузинг, алла.
Ота-онанг гул булса, алла,
Гунчаси узинг, алла.
Тогдаги гулим, алла,
Уйдаги булбулим, алла.
Онаси япрогим, алла,
Боласи юмшогим, алла.
Олмалардан бешиги, алла
Олиб куйсин отаси, алла.
Бехилардан бешиги, алла.
Белаб куйсин бувиси, алла.
Аллалари ёдимда, алла.
Беланчаги ёнимда, алла,
Момоси алла айтар, алла,
Неварасин отиндан, алла.
* * *
Онам алласи.
Ургилайин узингдан, алла,
Шамчирокдек кузингдан, алла.
Обиноввот томчилар, алла,
«Буви» деган сузингдан, алла.
Айланайин карогим, алла,
Уйда ёнган чирогим, алла.
Дустим курса, ярашиб, алла,
Душманимга ярогим, алла.
Калам-калам кошингдан, алла,
Каландарлар айлансин, алла.
Хумор-хумор кузингдан, алла,
Хуморалар айлансин, алла.
Чимчилаб куйган бурнингдан, алла,
Чимкургонликлар айлансин, алла.
Ангишвонадек огзингдан, алла,
Аровонликлар айлансин, алла.
Кулвогингнинг катидан, алла,
Кунгирот эллари айлансин, алла.
Тушагингнинг тахидан, алла,
Туркман эллари айлансин, алла.
Бешигингнинг бандидан, алла,
Богдод эллари айлансин, алла.
Урик ёрочдан бешигинг, алла,
Ургилаб кетсин онанг, алла.
Тут ёгочдан бешигинг, алла,
Термулиб утсин онанг, алла.
Жийдалардан бешиги, алла,
Жирканмасин опаси, алла.
Уриклардан бешиги, алла,
Уйнатади акаси, алла.
Бабалаки бупписи бор, алла,
Бошчасида дупписи бор, алла.
Кайвони бувиси бор, алла,
Саркори буваси бор, алла.
* * *
Оналар алласи.
Ойни олиб берайми, алла,
Кунни олиб берайми, алла,
Беланчагинг бошига, алла,
Сара гуллар терайми, алла?
Алла, дейин, упайин, алла,
Киёсингни топайин, алла.
Тилинг чикиб «нон» десанг, алла,
Кунда кулча ёпайин, алла.
Олтин бешик олдирай, алла,
Кумуш бешик олдирай, алла.
Болагинам тагига, алла,
Бахмал тушак солдирай, алла.
Онаману онаман, алла,
Болам учун ёнаман, алла.
Болам тинчликда усса, алла.
Орзуларга конаман, алла.
Кизил гул новдасидан, алла.
Камар килай белингга, алла.
Сочларим толасидан, алла,
Богич килай тунингга, алла.
У ёнимга куяйин, алла,
Бу ёнимга куяйин, алла.
Гулдек ширин исингни, алла,
Хидлаб-хидлаб туяйин, алла.
Алла айтсам яйрайсан, алла,
Кулиб-кулиб карайсан, алла.
Полвон килиб устирсам, алла,
Бир кунимга ярайсан, алла.
Жонимнинг учи, болам, алла,
Мехримнинг кучи болам, алла.
* * *
Алла, алла, оппогим, алла,
Гул ичида япрогим, алла.
Кизил гулнинг бутоги, алла,
Онанг шунинг адоги, алла.
Узинг гулзор богимсан, алла,
Суянишга тогимсан, алла.
Коронгу кечаларда, алла,
Ёндирган чирогимсан, алла.
Сутдан оппок, гулдан ислим, алла,
Бу дунёда йукдир мислинг, алла.
Угилларимнинг султони, алла,
Сенга тасаддук. шу жоним, алла.
Орзуларим олтин тожи, алла,
Менинг жоним – шунинг божи, алла.
Алла, болам – бозорим, алла,
Диккат булсам, ёзарим, алла.
Ухла, кузи хуморим, алла,
Ором ол, беозорим, алла.
Ок шохидан румолим, алла,
Ок юзингни артайин, алла.
Чулпон кузингни юм кузим, алла,
Сенга алла айтайин, алла.
Богимдаги гул-гунчам, алла,
Ухлаб олсин туйгунча, алла,
Кук гули юлдузгина, алла,
Ой ёруг ёлгизгина, алла.
Ой – юзи, юлдуз – кузи, алла,
Мунча ширин бу кизгина, алла.
Алла, алла оппогим, алла,
Гул ичида япрогим, алла.
Япроклари сулмагай, алла,
Паймонаси тулмагай, алла.
Курар кузим, алла-ё.
Суяр сузим, алла-ё,
Алла, болам, алла-ё.
Ширин жоним, алла-ё,
Иссик ноним, алла-ё.
Алла, болам, алла-ё, алла,
Думбоккинам, алла-ё, алла.
*
Осмондаги ойим, алла,
Менинг ширин чойим, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Алла, болам, алла-ё.
Сахар чоги булибди,
Ичим нурга тулибди.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Жигаримнинг пораси, алла.
Кузгинамнинг кораси, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
*
Алла килсин, болам-о,
Уйкуда ором олсин-о.
Алла, алла, деганда,
Жимгина ухлаб колсин-о.
Алла, болам, алла,
Икки кузим, алла.
*
Ухла, кузим, алла-ё,
Шакар сузим, алла-ё.
Укам йигиар, тунда хам
Алла айтади онам.
Кушиклари мулойим,
Оббо килсин, алла-ей,
Ухлаб берсин, алла-ей,
Алла, алла, алла-ей.
* * *
Жон болам, еркатойим,
Булбулгинам, алла.
Мехрибонгинам, алла.
Ухласин оппоккинам,
Шункоргинам, алла.
Онажониси гулбоги, алла,
Эркатойгинам, алла.
Отажониси зур тоги, алла,
Ёп-ёруг ойгинам, алла.
*
Кичкинасан, лоласан,
Алла, болам, алла.
Качон катта буласан?
Алла, болам, алла.
Бог ичида чаман гуллар,
Алла, кузим, алла.
Сайрайди шайдо булбуллар,
Алла, кузим, алла.
Тол ичидан танлаб олган
Тол чавконим болам, алла.
Гул ичидан искаб олган
Гул-у райхоним болам, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Икки кузим, алла,
Ширин сузим, алла.
* * *
Алла айтай тонг отгунча,
Уйку келмас кун ботгунча,
Нури дийдам, алла,
Кузичогим, алла.
Алла, алла, алладан-ай,
Кокиллари тиллодан-ай.
Укиб келган муллодан-ай,
Алла, кузим, алла.
Алла, кузим, ол, кузим,
Олмалари нор кузим.
Анжирлари бол кузим,
Алла, болам, алла.
Умримнинг ширин они,
Ок бугдойнинг нони.
Хамма ёмон курсаям,
Ойисининг жони,
Алла-ё, алла.
Кизил гулнинг жони,
Дилимнинг мехмони.
Дардинг олай узим,
Онасининг жони,
Алла-ё, алла. Сен
бошимнинг бахори,
Сен умримнинг нахори.
Сен калбимнинг охори,
Онасининг шункори,
Алла-ё, алла.
* * *
Алла айтиб ухлатаман,
Алла, кузим, алла.
Кандай сени юпатаман,
Алла, болам, алла.
Кичкинасан, лоласан,
Алла, болам, алла.
Качон катта боиасан?
Алла, болам, алла.
Алла, алла, орастасан,
Алла, кузим, алла.
Гунохи йук норастасан,
Алла, болам, алла.
Бог ичида чаман гуллар,
Алла, кузим, алла.
Сайрайди шайдо булбуллар,
Алла, кузим, алла.
Сендан келар гулиси,
Алла, болам, алла.
Ота-онамнинг бириси,
Алла, кузим, алла.
Уймали тунлар буйингга,
Алла, кузим, алла.
Куйдан-кучкор туйингга,
Алла, болам, алла.
Сенга аллалар айтаман,
Алла, кузим, алла.
Сояларингда ётаман,
Алла, болам, алла.
* * *
Карчигай кушнинг боласидай,
Дарахт боши уясидай.
Дарахт бошин йел олса,
Шайдуллодир онаси-ей.
Алла, болам, алла.
*
Мен сени алла килай, алла,
Кутариб катта килай, алла.
Алла ? жоннинг рохати, алла,
Уйку ? кузнинг куввати, алла.
Урик ёгоч ? бешигинг, алла,
Ургилиб кетсин онанг, алла.
Тут ёгочдан бешигинг, алла,
Термулиб утсин онанг, алла.
Алладан олгин ором, алла,
Улгайиб ус субх-у шом, алла.
Яхшилик билан мудом, алла,
Дунёда таркатгил ном, алла.
Эл севарим, алла,
Бул чеварим, алла!
* * *
Гулим-а, она гулим,
Богимда булбулимсан.
Беш инимнинг ичинда
Ёлгизгина синглимсан,
Алла-ё, алла.
Отасининг серкаси
Ухлаб колсин, алла-ё.
Онасининг эркаси
Булсин инсон сараси,
Алла-ё, алла.
*
Алла менинг бир гулим-о,
Гулга кунган булбулим-о,
Алла-ё, алла.
Алла айтарман узингга-ё,
Уйкулар келсин кузингга-ё,
Алла-ё, алла.
Алла жоним, отингдан-ей,
Нур ёгилсин муртингдан-ей,
Алла-ё, алла.
Алла жоним, ором ол-ей,
Кузинг юмиб, ухлаб кол-ей,
Алла-ё, алла.
Алла сени ялкасин-о,
Панохида сакласин-о,
Алла-ё, алла.
Кайнок коним сан мани-ей,
Отам-онам сан мани-ей,
Алла-ё, алла.
* * *
Алла, кузим, алла,
Кузичогим, алла.
Кузичогим куй булсин-ей, алла,
Куйлар туйга буюрсин-ей, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, кузим, алла,
Кузичогим, алла.
Ё‘ргала, той, от миндирай, алла,
Сен билан ишким тиндирай, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, кузим, алла,
Кузичогим, алла.
Туйларингга куй суяйин, алла,
Куй емас, кучкор суяйин, алла,
Алла, болам, алла-ё….

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.