Главные новости
Главная / Жамият / Андижон шаҳар ҳокимлигига телефон ва аудиоёзиш ускуналари билан кириш тақиқланди

Андижон шаҳар ҳокимлигига телефон ва аудиоёзиш ускуналари билан кириш тақиқланди

andijonАндижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар ўтган ой матбуотда тарқалиши ортидан ҳокимият биносига уяли телефон ва овоз ёзиш ускуналари билан кириш тақиқлаб қўйилди. Андижон шаҳрининг 43 ёшли ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчиларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб, ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайларни Озодлик эълон қилган эди. Ҳозирда Андижоннинг сўконғич ҳокими прокурор назоратига олинган.

Андижон шаҳар ҳокимлиги эшигига “уяли алоқа воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш қатъиян маън этилади” деган ёзув осиб қўйилди.

Ушбу эълон Андижон шаҳар ҳокимининг мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ёзилган аудиофайллар матбуотда тарқалиши ортидан шу ой бошида пайдо бўлди.

Андижон шаҳар ҳокимлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда ҳокимлик биносига уяли алоқа воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш тақиқлаб қўйилганини тасдиқлади.

Мулозимга кўра, бу тақиқ фақат ҳокимиятга ташриф буюрувчилар учун жорий этилган:

– Ҳокимликка келувчилар телефонлари ёки бошқа электрон жиҳозларини топшириб киришади. Чиқаётганда эгасига қайтариб берилади. Ҳокимлик ходимлари телефонларини олиб киришлари мумкин, лекин мажлисларга кираётганларида уларга ҳам телефон ёки аудиовидео ёзиш ускуналари билан киришлари мумкин эмас, – деди ҳокимлик мулозими.

Андижон шаҳар ҳокимлигида ишлаёдиган ходимларнинг Озодликка айтишича¸ ҳақоратомуз сўкишлари матбуотга чиқиб кетгач ҳоким мажлисларни хушмуомалалик билан ўтказа бошлаган.

Андижон шаҳар ҳокими 43 яшар Дилмурод Раҳматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж ўқитувчиларини “шакал”, “тварь”, “ҳайвон”, “эшшак” деб ҳақорат қилгани ҳақидаги Озодлик хабари ортидан ҳокимнинг навбатдаги сўкинишлари ёзилган яна бир аудиофайлни Озодлик ўтган ҳафта эълон қилган эди.

27 ноябрь куни Озодликка юборилган аудиода 18 ноябрь куни ўтказилган мажлисда ҳокимнинг икки нафар кекса маҳалла фаолини “шакал, кампир, ҳаром” каби сўзлар билан ҳақорат қилгани ëзилган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

profsoyuz

«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2016 йил 12 октябрда …