Главная / Маданият / Ислом / Рамазон 2018 тақвими Ӯзбекистон (Тошкент)

Рамазон 2018 тақвими Ӯзбекистон (Тошкент)

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси   Навайту ан асума  совма шахри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллахи таъала. Аллоху акбар. (Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллох учун. Аллох буюкдир.)   Ифторлик (оғиз очиш) дуоси   Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума  қоддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар.  (Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв  қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.) Тошкент ша ҳ ри учун Рамазон 2018 тақвими

taqvim

Тошкентдан бошқа шахарлардаги вақтлар фарқи (минут) 

Аввал :  Чимкент(1), Конибодом (6), Қўқон (6), Жамбул (7), Наманган (9), Фарғона (11), Марғилон (8), Андижон (13), Ўш (15), Жалолобод (16), Бишкек (22), Олма-ота (21).

Кейин :  Бекобод (2), Туркистон (3), Жиззах (6), Гулистон (8). Денов (7), Жонбой (7), Самарқанд (10), Шахрисабз (11), Каттақўрғон (12), Қарши (9), Нурота (12), Навоий (18), Бухоро (21), Хива (36)

Рўзани бузувчи амаллар хақида

Ҳайз ва нифосдан бошқа нарсаларда қуйидаги уч шартдан бири топилса, рўза бузилади: 1) Агар киши ўша нарса рўзасини бузишини билса; 2) Рўзадор экани ёдида бўлса, эсидан чиккан бўлмаса; 3) Агар у ўзининг хохиши билан, ҳеч қандай мажбурлашсиз ва заруратсиз қилса. Рўзани бузадиган амаллар ичида бўшанишга оидлари бўлади улар: жинсий алоқа, қайт қилиш, ҳайз кўриш ва қон олдириш. Улардан қабул қилишга оидлари бор улар: ейиш ва ичиш кабилар. (Мажмуул фатава) (42) Рўзани бузадиган нарсалардан еб-ичиш ўрнига ўтадиганлари бор, улар қаторига суюқ дорилар, таблетка, озиқлантирувчи укол (глюкоза каби), қон қуйиш ва қон алмаштириш. Аммо еб-ичиш ўрнига ўтмайдиган пенциллин, инсулин, тетиклаштирувчи ва эмлаш уколлари хох мускулларга ва хох қон томирларга бўлсин рўзага зарар қилмайди. (Ибн Иброхим фатволаридан) бироқ, бу уколларнинг ҳаммасини кечқурунда олиш яхшироқдир. Тозалаш учун қонни чиқаришга сўнгра унга баъзи кимёвий моддалар ёки озиқлантирувчи тузлар ёки ширинликлар каби нарсалар қўшилгандан кейин уни қайта қуйишни талаб қиладиган буйракни ювиш каби амаллар рўзани бузади. (Фатава аллажна аддаима) Рожих қавлларда Клизма, кўзга ва қулоққа дори томдириш, тишни олдириш ва яраларга дори қўйиш рўзани бузмайди. (Фатава Ибн Таймийя) Астма (нафас қисиши) учун қўлланиладиган балонча рўзани бузмайди. Чунки, у таом эмас, балки ўпкага юбориладиган газ, холос. Қолаверса унга касалнинг ҳар доим эътиёжи бор. Анализ (таҳлил қилиш) учун қон олдириш рўзани бузмайди, унга эхтиёж бўлгани учун уни кечирилади. (Фатава аддаъва. Ибн Боз) Ғарғара қилинадиган дорини ютиб юбормаса рўзани бузмайди. Агар бирон киши тишини даволатиб, ковагини тўлдирғизса ва дорининг таъмини томоғида сезса, бу унинг рўзасини бузмайди. (Ибн Боз роҳимахуллоҳнинг оғзаки фатволаридан) Қуйидаги ишлар рўзани бузмайди: 1) Қулоққа, кўзга ва бурунга томдириладиган ёки пуркаладиган дорилардан фойдаланилганда димоққа келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан фойдаланиш. 2) Ангина стенокардия (юрак қисиши) ва бошқаларни даволаш учун тил остига қўйиладиган таблеткалардан томоққа келадиган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан фойдаланиш. 3) Аёлларнинг жинсий аъзоларига тиббий кўрик ёки даволаниш учун жаррохлик асбобларини (пессари, доуче, скопни) ёки бармоқларини солиб кўриш. 4) Бачадонни кўриш учун скоп ёки интра утерин асбобига ўхшаш нарсаларни солиш. 5) Аёлнинг ёки эркакнинг анал тешигига ташхис қўйиш, тиббий мақсадда катетер трубаси каби асбобларни солиш. 6) Томоққа келган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан тишни пломба қилдириш, олдириш, мисвок ёки тиш пастаси билан тозалаш. 7) Томоққа келган нарсани ютиб юбормаслик шарти билан оғизни чайиш, ғарғара қилиш ёки оғизға сепиладиган дорилардан фойдаланиш. 8) Тери остига, мускул ёки томирга озиқлантирувчи бўлмаган уколлар олиш. 9) Кислород бериш. 10) Наркоз газларини хидлатиш, агар ундан ташқари озиқлантирувчи суюқликлар берилмаса. 11) Теридан сўрилиб кирадиган кремлар, ҳар хил суриладиган дорилар ва пластырларни истеъмол қилиш. 12) Ошкозонни текшириш ёки даволаш учун найча ютиш. 13) Юрак ичини текшириш ёки суратга олиш учун артерия қон томирларига ингичка найчани киритиш. Киши рамазонда бирон узрсиз очиқдан-очик еб-ичса, гуноҳ кабира қилган бўлади. У тавба қилиши ва ўша кун учун бошқа рўза тутиб бериши шарт. Агар рўзасини ароқ каби ҳаром нарса билан бузса, бу яна ҳам ёмонроқ гуноҳдир. Нима бўлган тақдирда ҳам у ихлос билан тавба қилиши ва кўп нафл рўза тутиш каби нафл ибодатлар қилиши шарт. Шояд фарз амалларининг бирор камчилигини тўлдирса ва Аллоҳ таоло тавбасини қабул қилса. 44) «Агар у эсида йўқ еса ёки ичса, рўзасини охиригача (ифторгача) етказсин. Уни едириб ичирган Аллоҳдир» (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ривоятда: «У ўша куннинг қазосини тутиб бермайди ва каффорот ҳам тўламайди» — дейилган. Агар киши бирор одамни эсида йўқ еяётганини кўриб қолса, унга эслатиб кўйсин. Чунки, «… Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз» (Моида: 2) оятининг ва Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва салламнинг «Агар унутсам эслатинглар» — деб марҳамат қилган ҳадиснинг умумий маъноси шунга далолат қилади. (Ибн Усаймин. Мажалису шахри рамазон) 45) Хаёти хавф остида қолган кишининг хаётин и сақлаб қолиш максадида рўзасини очишга мажбур бўлган кишилар рўзаларини бузишлари мумкин ва қайта тутиб қўядилар. Мас: чўкаётган кишини қуткариш ёки ўт ўчириш. 46) Агар рўза тутиш фарз бўлган киши рамазоннинг кундузида ўз хохиши билан қасддан жинсий алоқа қилса, икки аъзо бир-бирига кўшилса ва эркак олатининг боши аёлнинг олд ёки орка тешигига (бу амал қаттиқ ҳаромлардан) кирса маний келиш ёки келмасидан қатъий назар, унинг рўзаси бузилади. У тавба қилиши ва ўша куннинг рўзасини етказиши ва кейин қазосини тутиб бериши шарт. Унга оғир каффоротни адо этиши лозим. Чунки, Абу Хурайра розияллоху анху ривоят қилган ҳадиси шариф шунга буюради: «Биз Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам билан ўтирганимизда бир киши келди ва — «Эй Расулуллоҳ, халок бўлдим!» — деди. — Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам унга: «Сенга нима бўлди?» — дедилар. — У: «Рўзалигимда аёлим билан жинсий алоқа қилиб қўйдим» — Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам: «Озод қилиш учун қулинг борми?» — У: «Йўқ» — Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки ой кетма-кет рўза тута оласанми?» — У: «Йўқ» — Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам: «Олтмишта мискинни тўйдира оладиган нарсанг борми?» — У: «Йўқ» деди…… (Имом Бухорий ривояти). Зино, баччавозлик ва хайвон билан жинсий алоқа қилганларга ҳам шу ҳукм тааллукли. Агар киши рамазоннинг бир неча кунида бир неча марта жинсий алоқа қилган бўлса, ҳар бир куни учун алохида-алохида каффорат тўлайди ва албатта ҳар бир куни учун қазосини тутади. Каффорот тўлашнинг фарз эканини билмаслиги узр хисобланмайди. (Фатава аллажна аддаима) 47) Агар киши аёли билан жимо қилишни хохласа ва аввал рўзасини бирон нарса еб очса, унинг гуноҳи яна ҳам қаттиқлашади. Чунки, у рамазоннинг ҳурматини икки бор топтаган ҳисобланади. Бу ҳолатда унинг каффорат тўлаши таъкидлироқдир. Унинг қилган бу хийласи унинг бошига балодир. Унга қаттиқ тавба қилиши шарт. (Мажмуул фатава) 48) Агар киши ўзини тутиб тура олишига ишонса, аёлини ёки чўрисини ўпиши, қучоқлаши, (шахват билан) қараши ва ушлаши мумкин. Чунки, саҳиҳайнда Оиша розияллоху анходан Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор холларида ҳам аёлларини ўпгани ва қучоқлаганлари ривоят қилинган. Аммо Расулуллоҳ саллАллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини ҳамиша тўхтата олганлар. «Мен учун аёлидан узоқлашади» — дейилган ҳадиси қудсийдан тушуниладиган маъно жинсий алоқадир. Аммо кишининг шахвати кучли бўлса ва ўзини бошқара олмаса, унга аёлини ўпиши ёки қучоклаши мумкин эмас. Чунки, бу рўзасини бузиб қўйишига сабаб бўлиши мумкин. Яъний маний келиши ёки жинсий алоқа қилишдан ўзини тўхтатиб колиши аниқ эмас. Аллоҳ таоло ҳадис қудсийда: «Мен учун шахватдан юз ўгиради» — деган. Шаръий қоидада «ҳаромга олиб борувчи ҳар қандай нарса ҳаромдир». 49) Агар киши жинсий алоқа қилаётган пайтда субх кириб қолса, жинсий алоқани тўхтатиши лозим. У олатини чикариб олганидан сўнг маний келса, рўзаси бузилмаган бўлади. Аммо субх кирганидан кейин ҳам жинсий алоқани давом эттирса рўзаси бузилади ва у тавба қилиши, рўзасини бошқа тутиб бериши ва каффорат тўлаши шарт. 50) Бир киши жунуб ҳолатида тонг оттириши рўзасини бузмайди. У (аёл ёки эр киши бўлсин) — жанобат, ҳайз ёки нифос ҳолатида бўлсин — ғусл қилишни субхдан кейинги вақтга қолдириши мумкин. Аммо намозини ўз вақтида ўқиши учун тезрок ғусл қилгани яхшидир. 51) Агар ухлаётган киши жунуб бўлиб қолса, рўзаси бузилмаслигига уламолар ижмо қилганлар. ғуслни кейинга қолдиришининг зарари йўқ. Аммо намозни ўз вақтида ўқиши ва фаришталар унга яқинрок келиши учун тезрок ғусл қилгани яхшидир. 52) Агар киши рамазон кундузида аёлига тегиниш, шахват билан қараш каби тийилиши керак бўлган нарсалар туфайли маний тўкса, Аллоҳга тавба қилиши ва куннинг қолган кисмида ҳам рўзасини давом эттириши керак. Шу билан бирга ўша куннинг қазосини тутиб беради. Агар у маний чиқаришни бошласа ва олатидан маний чиқишидан олдин тўхтатса, бу иши учун тавба қилиши керак, бу куннинг қазосини тутмайди, чунки ундан маний чиқмади. Рўзадор киши шахватини кўзловчи ҳар бир нарсадан ўзини узоқ сақлаши ва хаёлига келган ёмон ўйларни тарк қилиши керак. Мазийнинг келиши рўзани бузмайди. Ҳеч қандай шахватсиз сийдикдан кейин келадиган шилмшик суюклик, яъни, вадий рўзани бузмайди ва ғусл қилишни ҳам тақозо қилмайди. Аммо истинжо ва тахорат қилиши керак. (Фатава аллажна аддаима) 53) «Кимки қастдан қайт қилмаса, рўзасини қазо қилмайди. Аммо қасддан қ айт қилган одам рўзасининг қазосини тутиб бериши керак» (Имом Термизий ривояти). Бармоғини оғзига тиқиб, ошқозонини босиб, қайт қилдирувчи бадбўй бирон нарсани хидлаш ёки унга қараш билан кўнгил айнийдиган нарсага қараб туриш билан қайт қилса, рўзасининг қазосини тутиб бериши шарт. Агар кишининг кўнгли айниса ва ўз-ўзидан қайт қилиши қайтиб кетса, рўзаси бузилмайди. Чунки, бу унинг ихтиёридан ташқари нарсадир. Агар уни ўзи (мажбурлаб) қайтарса, рўзаси очилади. Агар кишининг кўнгли айниса, уни қайтармасин. Чунки, бу унга зарар қилиши мумкин. (Мажалису шахри рамазон). Агар киши тишлари орасидаги қолдиқни беқасд ютиб юборса ёки у ажратиб ва туфлаб юбориб бўлмайдиган даражада оз бўлса, бу сўлак каби саналади ва рўзасини бузмайди. Агар у туфлаб юбориладиган даражада кўп бўлса, туфлаб юборсин. Қасддан ютиб юборса, рўзаси бузилади. (Алмуғний). Чайналадиган резинка (жевателная резинка, махаллий тил билан жевачка) дан бирор нарса ажралиб чикса, таъми ёки ширинлиги бўлса уни чайнаш ҳаром. Агар ундан бирор нарса халқумга етиб борса, рўзани бузади. Агар киши оғзини чайқаса ва сувни ташқарига туфлаб юборса, оғизда колган намликнинг зарари йўқ, Чунки, у сақланиш мумкин бўлмаган нарсадир. Агар бурнидан қон келса, бу унинг иродасидан ташқари нарса бўлгани учун унинг рўзасини бузмайди. (Фатава аллажна аддаима). Агар унинг милкида яраси бўлса ёки мисвок ишлатганда тиши қонаса, қонни ютиб юбориш мумкин эмас. Балки туфлаб ташлаш керак. Агар унинг иродасисиз қон халқумига етиб борса бунинг зарари йўқ. Шунингдек қусуқи унинг иродасисиз қайтиб кетса, рўзасини бузмайди. Бурнидан келадиган мишиқни ёки йўтал сабабли чиқадиган балғамни оғзига етишидан олдин ютиб юборса, рўза бузилмайди. Чунки, бу иложсиз муаммодир. У оғизга ўтгандан кейин ютиб юборилса, рўзани бузади. Аммо қасд ва иродасиз оғзига келгач ютиб юборса бунинг зарари йўқ. (Фатава аллажна аддаима). Сув тозаланадиган жойларда ишловчилар сувнинг бугидан нафас олсалар бу уларнинг рўзаларига зарар қилмайди. Бехожат таомдан тотиб кўриш, унда рўзанинг очилиш хавфи бўлгани учун макрухдир. Хожатли ҳолатларга онанинг боласига овқат чайнаб бериши киради, агар у бундан бошқа иложини топмаса. Яна овқатни пишганини билиш учун ундан тотиб кўриш ва бирор нарсани сотиб олаётганда ундан тотиб кўриш (албатта тотилган нарсани туфлаб юборилади) бу Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят қилинган. «Сирка ёки сотиб олмоқчи бўлган нарсадан тотиб кўришнинг зарари йўқ» (Ирваул галил). 54) Рўзадорга кун бўйи, хўл бўлса ҳам мисвоқ тутиши суннат. Рўзадор мисвок ишлатганда унинг аччиқ таъмини оғзида топса ва уни ютиб юборса ҳамда у мисвокни оғзидан чиқарса, унда сўлагидан бўлса сўнгра уни яна оғзига солса ва сўлагини ютса, унинг рўзаси бузилмайди. (Алфатава ассаъдийя). Унда эрийдиган моддаси бўлган яшил мисвак ёки лимон ва ялпиз таъми кўшилган мисваклардан сақланиш керак. Оғзида колган мисвак кипикларини туфлаб ташласин, агар уларни беқасд ютиб юборса зарари йўқ. 55) Агар рўзадорга жарохат етса, бурни қонаса ёки оғзига фавқулодда сув ёки бензин кетса, рўзаси бузилмайди. Агар унинг оғзига фавқулодда чанг, тутун ёки пашша кирса ҳам рўзаси бузилмайди. Сўлак, тупук, уннинг элаган пайтдаги чанги ёки кўча чанги каби, киши беихтиёр ютиб юбориши мумкин бўлган нарсалар рўзани бузмайди. Агар тупугини оғзида тўпласа кейин уни қасддан ютиб юборса ҳам рўзаси бузилмайди. Агар кўз ёши димокка етиб борса, сочига ёки мўйлабига ёғ ёки хина чапласа ва унинг таъмини димогида хис қилса, рўзаси очилмайди. Хина, сурма ва ёғ қўйиш рўзани бузмайди. (Мажмуул фатава). Терини юмшатадиган ва яхшилайдиган кремлар ҳам шу кабидир. Шунингдек хушбўйлик хидлаш, атир суриш ва хушбўй ёғларни суриш рўзани бузмайди. Тутатиладиган хушбўйлардан чуқур нафас олиб хидламаслик шарти билан фойдаланиш мумкин. Кундузи тиш пастасидан фойдаланмаган яхши, чунки унинг кучли сингиш хусусияти бор. (Мажалису шахри рамазон). 56) Эхтиёт нуқтайи назаридан рўзадор хижома қилдирмагани яхши. Бу жуда ихтилофли масала. Ибн Таймийя қон олувчи эмас қон олдирувчининг рўзаси очилади деган қавлни ихтиёр қилган. 57) Чекиш рўзани бузади ва бу рўзани очиш учун узрли сабаб хисобланмайди. Маъсият қандай қилиб узр хисобланиши мумкин?! 58) Салқинланиш мақсадида сувга тушиш ёки нам латтага ўраниш рўзани бузмайди. Чанқоқ ёки иссиқ сабабли бошидан сув куйиши мумкин, оғзига сув кириб рўзаси очилиб кетиш эхтимоли бўлгани учун чўмилиш макрух. Агар кишининг хизмат амали сувга шўнғиш бўлса ёки сувга шўнғишни талаб қилса, оғзига сув кириб кетишидан саломат бўлса, у ҳ олда зарари йўқ. 59) Агар киши ҳали субх бўлгани йўқ деб еб ичса ёки жинсий алоқа қилсаю, кейин аллақачон субх кирганидан хабар топса, ҳеч қандай зарари бўлмайди. Чунки, оятда очик равшан қилиб, бу нарсаларни то субх кирганига ишонч хосил килгунича давом эттиришга руҳсат берилган. Ибн Аббосдан саҳиҳ иснод билан: «Аллоҳ субх кирганига ҳеч қандай шубхангиз колмагунича еб ичишингизга руҳсат берган» (Абдурраззок ривояти). Ибн Таймийя ҳам шу кавлни танлаган. 60) Агар киши қуёш аллақачон ботиб бўлган деб ўйлаб, қуёш ботишидан олдин рўзасини очиб кўйса, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра бу куннинг рўзасининг қазосини тутиб беради. Бунга далил: аниқ нарса шубха билан зойил бўлмайди. Ибн Таймийя бу ҳолатда қазо тутиб беришга хожат йўқ деган. 61) Агар субх кирсаю кишининг оғзида овқат ёки ичимлик бўлса, кўпчилик уламоларнинг сўзларига кўра у оғзидагини туфлаб юборади ва унинг рўзаси бузилмайди. Рўзадор эсида йўқ еб-ичиб кўйса ва дархол оғзидагини туфлаб ташлашлиги юқоридаги ҳукм билан бир хилдир.

Манбаъ: “Рўзага оид 70 масала”, Муҳаммад Солих ал Мунажжид

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда anvarj63

Яна маълумот

maxresdefault

Устозлар 3-Бунёдбек Саидов устозлар тӯлиқ версияда

Устозлар 3-Бунёдбек Саидов устозлар тӯлиқ версияда