Главная / Жаҳон / Россия “Озод Европа / Озодлик” ва “Америка овози”ни “хориж агенти” деб эълон қилди

Россия “Озод Европа / Озодлик” ва “Америка овози”ни “хориж агенти” деб эълон қилди

ozod_evropa“Озод Европа / Озодлик” радиосининг Прагадаги офиси.

Россия Адлия вазирлиги “Озод Европа / Озодлик”(RFE / RL), “Америка овози” (VOA) ва мазкур радиоларнинг қатор хизматларини янги қонунчиликка асосан “хориж агентлари” сифатида рўйхатга олди.

Вазирликнинг расмий сайтида RFE / RL, VOA, Current Time TV, татар-бошқирд хизмати, Siberia.Reality, Idel.Reality, Фактограф, “Кавказ-реалий” ва “Қрим” хизматларига “хориж агенти” мақоми берилгани қайд этилди.

Қонунчиликка мувофиқ “хориж агенти” деб тан олинган оммавий ахборот воситаларига қатор чекловлар жорий этилган.

Давлат думаси депутати Иван Мельников 5 декабрь куни мавжуд чекловлар кўлами янада кенгайтирилиши мумкинлигини айтди:

-Давлат думаси парламентнинг юқори палатасига “хориж агенти” деб тан олинган АҚШ оммавий ахборот воситалари вакилларининг киришини тақиқловчи резолюция лойиҳасини кўриб чиқмоқда, – деди Мельников.

Жумада шошилинч қабул қилинган “Хориж агенти” тўғрисидаги қонун 25 ноябрь куни президент Путин томонидан имзоланган.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

mike-pens

Оқ Уй Фаластинни мулоқотдан воз кечганликда айбламоқда

АҚШ вице президенти Майк Пенс. Оқ Уй АҚШ вице президенти Майк Пенс билан учрашувдан бош …