Главные новости
Главная / Медиа / Россия “Озод Европа/Озодлик¸ Америка овози радиоларини “хориж агенти” деб эълон қилди

Россия “Озод Европа/Озодлик¸ Америка овози радиоларини “хориж агенти” деб эълон қилди

radioРоссия Адлия вазирлиги Озод Европа/Озодлик радиосининг рус хизмати – Свобода радиоси¸ шунингдек¸ Америка овози ва яна бир қатор янгиликлар хизматини янги қонунчилик асосида “хориж агенти” деб эълон қилди. Бу қонунчилик Ғарб ҳукуматлари ва матбуот эркинлигини тарғиб қилувчи халқаро гуруҳларнинг кескин танқидига учрамоқда.

Россия Адлия вазирлиги расмий саҳифасида айтилишича¸ янги қонунга кўра¸ Озод Европа/Озодлик радиоси¸ Америка овози¸ Настояшее время телеканали¸ Озод Европа/Озодлик радиосининг татар-бошқирд хизмати¸Siberia.Reality, Idel.Reality, Factograph, Kavkaz Realii ва Crimea.Reality “хориж агенти вазифасини бажарувчи хорижий оммавий ахборот воситаси” деб топилган.

Адлия вазирлигининг бир жумлалик бу баëноти “хориж агенти” деб таснифланган ахборот воситаларига қўлланиладиган чекловларни аниқлаштирмаган. Аммо қонунни қабул қилган депутатлар бундай тамға қўйилган ахборот воситаларидан батафсил молиявий ҳисобот тақдим этиш ва нашр қилинадиган материалларига “хориж агенти” деган ëрлиқ ëпиштириш талаб қилинишини билдирган.

Ҳукуматга исталган хорижий ахборот воситасини “хориж агенти”га чиқариш ҳаққини берувчи қонун парламент томонидан тезликда қабул қилиниб¸ 25 ноябрь куни президент Путин имзолагач¸ кучга кирди.

Озод Европа/Озодлик радиоси президенти Томас Кент корпорация журналистлари Адлия вазирлиги баëнотидан хабардор экани¸ аммо бундай ëрлиқ ўзлари учун нимани англатиши ҳақида ҳозирча изоҳ олмаганларини билдирди.

“Озод Европа/Озодлик радиоси Россия ва бошқа давлатлардаги воқеаларни профессионал ëритувчи журналистик ташкилотдир. Биз бундан кейин ҳам аниқ ва кенг кўламли журналистикага содиқ қоламиз¸” деди Кент жумладан.

Россия расмийлари “хориж агенти” тўғрисидаги қонун АҚШ ҳукуматининг давлат молиясидаги Russia Today телеканалига нисбатан тутган ëндашувига тўғридан-тўғри жавоб эканини билдирди. АҚШ томонидан пропаганда тарқатишда айбланган Russia Today ўтган ой АҚШ Хориж агентларини регистрация қилиш қонуни бўйича махсус қайддан ўтишга мажбур бўлган эди.

АҚШ расмийлари Россия қонунининг ўз ҳаракатига тўғридан-тўғри жавоб экани иддаосини рад этиб¸ АҚШ ва Россия қонунларининг фарқли эканини¸ хориж ахборот воситасини “хориж агенти” сифатида таснифлашдан Россия ўзгача фикрни ўчириш ва ғояларнинг эркин алмашинувига халал бериш учун фойдаланишини айтмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова 4 декабрь куни “хориж агенти” деб қайдланадиган ахборот воситаларига вазирлик томонидан берилган аккредитация бекор қилинмаслиги ва улар Россиядаги “ўз журналистик фаолиятини бемалол¸ ҳеч бир тўсиқларсиз давом эттиришлари”ни билдирди.

Айни пайтда¸ Давлат Думасининг жорий ҳафта хориж агенти рўйхатига киритилган ахборот воситалари ходимларининг парламент қуйи палатаси биносига киришини таъқиқловчи қонунни қабул қилиши кутилмоқда.

Федерация кенгаши вакилига кўра¸ парламент юқори палатаси ҳам айни тақиқни жорий этишни кўриб чиқмоқда.

Россия парламентининг иккала палатасида ҳам аксар ўрин ҳукмрон Единая партия вакилларига тегишли ва улар тўғридан-тўғри Кремль кўрсатмаларини бажаради.

Европа Иттифоқи хориж агентлари ҳақидаги қонун “Россиянинг инсон ҳақлари борасида ўз зиммасига олган мажбурият ва ваъдаларига зид экани”ни таъкидлади ва уни “эркин ва мустақил матбуот¸ ахборот олиш эркинлигига нисбатан таҳдид” деб баҳолади.

Бу қонунни қоралаб чиққан Human Rights Watch уни ҳукумат “Россия халқи эшитишини истамаган овозларни ўчириш учун махсус ишлаб чиқилган “матбуот эркинлигига қарши кескин ҳужум” деб атади.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

PnjuhP14731561311826_b

Путин Самарқандда Ислом Каримов қабрига гулдаста қўйди (видео)

Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни хотирлаш учун Самарқандга ташриф буюрди.