Главная / Жаҳон / Суриядан Чеченистонга олиб чиқилган аёллар ва болалар орасида ўзбекистонликлар бор

Суриядан Чеченистонга олиб чиқилган аёллар ва болалар орасида ўзбекистонликлар бор

4781e9a7-78eb-400d-a4e1-0bde7a1f746e_cx0_cy4_cw0_w650_r1_sСуриянинг Қамишли шаҳридан Чеченистонга олиб чиқилаётган аёллар Чеченистон президенти вакили Зиёд Сабсаби билан. 12 ноябрь 2017 йил, Сурия.

Махсус учоқ билан Суриядан Чеченистон пойтахти Грознийга 13 ноябрь куни кечқурун олиб келинган 40 кишининг 2 нафари Ўзбекистон ватандошидир.

9 ноябрда Чеченистон президенти Рамзон Қодиров ўзининг Instagram саҳифасида “Суриядаги лагерларда яшаётган 44 аёл ва боланинг шахси аниқланди. Улардан 9 бола ва 2 аёл Ўзбекистон ва Қозоғистон ватандошларидир. Улар тез орада Чеченистонга олиб чиқилади”, деб ёзган эди.

Новости агентлигининг 13 ноябрда хабар беришича, душанба куни Грознийга махсус учоқ билан Суриядан 12 аёл ва 29 бола олиб келинди. Уларнинг 5 нафари Қозоғистон, 2 нафари Ўзбекистон, қолганлари эса чеченистонлик, ингушетиялик, доғистонлик ва бошқирдистонлик Россия ватандошларидир. Хабарда айтилишича, уларнинг кўпчилигида сил касаллиги аниқланган.

Чеченистон президентининг Яқин шарқ ва Шимолий Африка бўйича махсус вакили Зиёд Сабсабининг айтишича, Грознийга олиб келинган аёллар ва болалар Суриянинг турли минтақаларидан йиғилган.

“Бу одамлар “Ислом давлати” гуруҳи назорати остида бўлган ҳудудлардан қочиб чиққан. Уларнинг орасида 2 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар бор”, деди Сабсаби.

21 октябрь куни ҳам Суриянинг Хмеймим минтақасидан Грознийга 7 аёл ва 14 бола олиб келинган эди.

Чеченистон ҳукумати сайтида билдирилишича, жорий йил августидан то шу кунгача Яқин Шарқдаги оловли нуқталарданроссиялик 90 аёл ва бола олиб чиқилган.

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

screenshot-2017-11-21-%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b8%d0%ba%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%81%d1%82%d1%80%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%86%d0%b0-2-mazmun-uz2

Санкт-Петербургда 6 нафар ўзбекистонлик жабрланди

Ўтган тунда, Санкт-Петербургда Мерседес микроавтобуси ва BMW автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар қилинмоқда ижтимоий …