Главная / Теги: Тошкент

Теги: Тошкент

Тошкент прокуратураси уч опа сингил вафотига нотўғри берилган дори сабаб бўлганини тасдиқлади

apteka

Тошкент прокуратураси расмийси Бобур Деҳқонов ноябрь ойида бирин- кетин вафот этган уч опа-сингил ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси хулосасини эълон қилди. UzNews нашрининг хабар беришича, Деҳқонов экспертиза қизлар артериал қон босимини пасайтириб юборувчи дори истеъмол қилгани оқибатида организмнинг интоксикацияси ва юрак-қон томир етишмовчилиги юзага келганидан вафот этганларини тасдиқлаганини билдирган. Расмий қизлар …

Подробнее »

Тошкент 22 йил баҳсларга сабаб бўлган Косонсой сув омбори бошқарувини Қирғизистонга топширди

suv-ombori

2012 йилда Кососнсой сув омбори ҳудудида аксилтеррор ўқув машғулотлари ўтказилган эди. Суратда қирғиз ҳарбийлари машғулот пайтида, 2012 йил, 31 октябрь. Косонсой сув омборидан Ўзбекистон билан ҳамкорликда фойдаланиш юзасидан имзоланган шартномани ратификация қилиш масаласи жорий ҳафтада қирғиз парламентида муҳокама қилинади. Қирғизистон парламенти матбуот хизматининг билдиришича, шартномага 6 октябрь куни президент Алмазбек …

Подробнее »

Тошкентда улғайган россиялик актёр Леонид Броневой оламдан ўтди

leonid-bronevoy

Россиялик актер Леонид Броневой Москвада 88 ёшида оламдан ўтди. Броневой Украинанинг Киев шаҳрида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонга олиб келинган. Тошкентдаги мактабда ўқиган кезлариёқ у ўзбек тилини мукаммал ўрганган. Тошкентдаги Театр ва рассомлик институтини тугатгач у Магнитогорск, Оренбург, Грозний, Иркутск, Воронеждаги театрларда фаолият қилди. Броневой ўзбек томошабинига “Баҳорнинг ўн …

Подробнее »

Алишер Усмонов Тошкентга Робби Уилямсни олиб келяпти

robbi-uilyams

Британиялик қўшиқчи Робби Уилямснинг бир кунлик концерти Тошкентнинг Форумлар саройида 15 декабр куни бўлади. Подробно.уз нашрига кўра, концерт ташкилотчиси келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновдир. Нашр бу Усмоновнинг ўзбекистонликларга янги йил совғаси деб хабар берди. 17 декабрь куни эса Форумлар саройида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида испаниялик тенор …

Подробнее »

Тошкентда 26 кун ичида 18 мингга яқин йўл ҳаракати қоидаларини бузиш аниқланган

6cda8092-83b1-4d38-91bf-f29181c37019_w650_r1_s

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайтига кўра¸ жорий йилнинг 20 ноябридан 26 ноябрга қадар пойтахтда “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилган. Бу тадбирда қатн ашган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ўтказган рейдлар давомида 17 617 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган. Қонунбузарликлар тафсилотини ҳам тақдим қилган бошқарма матбуот хизматига кўра¸ 1256 та …

Подробнее »

ТОШКЕНТДА БЕСОҚОЛБОЗЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНГАН ЭРКАКЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ

screenshot-2017-11-30-mazmun-uz8

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари бир-бири билан жинсий алоқада бўлган вилоятлик икки нафар эркакни қўлга олишди. Улар 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. UzNews.uz мухбирига Юнусобод тумани ИИБда берилган хабарга кўра, 1994 ва 1988 йилда туғилган эркаклар жорий йилнинг 3 сентябрь санасида танишиб, ижара уйда бирга яшашни бошлашган. Тергов …

Подробнее »

Тошкентда “кўринмас” рақамли автомобил ушланди

screenshot-2017-11-30-mazmun-uz6

Тошкент йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари чорраҳаларда ўрнатилган ЙҲҚ қайд этиш камераларига кўринмаган “Матиз” русумли автомобилни қўлга олишди, деб хабар қилди Sputnik мухбири. “27 ноябрь куни тахминан соат 20-00ларда Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХ ходимлари Яшнаобод туманида жойлашган “Чўлпон” блок постида ўтказилган текширув давомида “Матиз” русумли автомобилни тўхтатишди. Ушбу автомобил 1963 йилда …

Подробнее »

Тошкентда 16 нафар фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинди

screenshot-2017-11-29-mazmun-uz2

Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги 3 та кафеда 16 нафар фоҳишалик билан шуғулланган аёллар қўлга олинди. 25 ноябрь куни соат 23:30 да, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан Чилонзор тумани ҳудудида ўтказилган «Тозалаш-антитеррор» тадбири давомида, «JAGUAR», «SHABNAM» ва «DON» кафеларида жами 45 нафар фуқаролар шахсини аниқлаш мақсадида туман Ички ишлар бошқармасига олиб борилган. …

Подробнее »

“Жиннихонадан” қочган “жиноятчилар” Тошкент шаҳар ИИББ ни оёққа турғазди

screenshot-2017-11-29-mazmun-uz

2017 йилнинг 20 ноябрь куни тахминан соат 09:10 да Тошкент шаҳар ИИББга Психиатрик шифохонадан жиноят содир этган ва шифокор назорат остида бўлган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақидаги маълумот берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимларининг “иссиқ изидан” тадбири натижасида ўша куннинг ўзида тахминан 6-7 соат вақт улардан икки нафари Рашидов Маъруф …

Подробнее »

Тошкентдаги масжидлардан бирида “варақа” тарқатган аёл қўлга олинди

screenshot-2017-11-28-mazmun-uz

Гулбозор маҳалласида жойлашган жомеъ масжидга намозга йиғилганлар бир аёл кўтариб келган конвертни имомга етказишди, деб ёзади muslim.uz. Конверт ичидан диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган 14 дона варақа чиқди. Имом бу ҳақда тегишли органларга хабар берди. Ички ишлар органлари ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ушбу қилмишни содир …

Подробнее »