Главная / Жамият / Тошкентда уч опа-сингил заҳарланишдан вафот этди

Тошкентда уч опа-сингил заҳарланишдан вафот этди

3e61b290-3cd7-4069-83d0-85b7028d5a66_w250_r1_sТошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшаган ота-онанинг 7,6,4 яшар қизлари заҳарланишдан вафот қилди. Қизчалар яқинларининг Озодликка айтишича, қийма кабоб еганидан сўнг қорни оғриган болаларга отаси аптекадан дори олиб берган ва қизчалар шу доридан заҳарланган. Кабоб пиширадиган кабобхона ва уларга дори сотиб олинган аптека муҳрланган ва текширув ишлари олиб бориляпти. Шаҳар прокуратураси бу воқеа юзасидан жиноят иши очган.

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Бешқўрғон мавзесида истиқомат қилган етти яшар Муниса, олти яшар Мухлиса ва тўрт яшар Моҳира 8ноябрь кечаси 9 ноябрь куни эрталаб бир неча соатнинг ичида кетма-кет вафот қилган.

Марҳумалар қўшниларидан бирининг қизчалар отаси гапига таяниб Озодликка айтишича, ўша куни отаси олиб келган қийма кабобдан болаларнинг қорни оғриган ва уларга аптекадан дори олиб берилган:

“Отасининг айтишича, ўша қийма кабобни ҳаммалари еган. Лекин фақат болаларнинг қорни оғриб қолиб, қусишни бошлаган. Шунда у аптекадан бориб қорин оғриққа қарши дори олиб келиб берган. Лекин кечаси болаларнинг аҳволи янада оғирлашган. Кейин тез ёрдам чақиришган. Айтишларича, улардан биттаси йўлдаёқ вафот этган. Бу шунақа ҳам даҳшат бўлдики, ҳамма шокка тушиб қолди. Онаси ҳушидан кетиб қолган”, дейди қўшнилардан бири.

Унинг айтишича, қизлардан каттаси бу йил биринчи синфга борган, иккиси боғчага қатнаган.

Қўшнининг сўзларига кўра, қизчалар ўртаҳол оиладан бўлган. Уларнинг дадаси киракашлик қилиб оила тебратган.

Олмазор тумани ички ишлар бўлимининг мулозими шундай воқеа бўлганини тасдиқлади:

“Қизчаларнинг энг кичиги 8 ноябрь куни кечқурун соат 11ларда Олмазор туманидаги болалар касалхонасида вафот этган. Қолган икки қизчанинг аҳволи жуда оғир бўлганлиги учун Учтепа туманидаги юқумли касалликлар касалхонасига юборилган. Лекин, улар 9 ноябрь куни эрталаб вафот этган. Биз олган маълумотга кўра, болалар ўша куннинг ўзида экспертиза қилинган. Асосий ҳаралниш овқатдан бўлганми ёки доридан бўлганми, бунисини ҳозир аниқ айтолмайман. Қизчалар ичган дорилар ҳам экспертизага олинган. Бу масала билан ҳозир шаҳар прокуратураси шуғулланяпти”, деди ички ишлар мулозими.

Мулозимнинг айтишича, қизчалар еган кабоб пиширилган ошхона ва дори сотиб олинган аптека муҳрланиб, текшириляпти.

Тошкент шаҳар прокуратурасидан бу воқеага муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Озодлик воқеа тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

8e782761-00be-45fa-afe8-d478767f20eb_cx5_cy5_cw89_w650_r1_s

Мирзиёевнинг танбеҳидан кейин ўқувчи қизларнинг бокиралигини текшириш кучайди

Самарқанддаги 2-туғруқхона врачлари ўсмир қизларнинг ҳомиласини ноқонуний тушириш билан боғлиқ жиноят иши фигурантлари бўлган эди. …