Главная / Без рубрики / Уй шароитида терини оқартириш усуллари
maski_otbelivayushhie

Уй шароитида терини оқартириш усуллари

Агар офтобда узоқ вақт қолиб кетган бўлсангиз, биринчи навбатда музлаткичда турган қатиқдан фойдаланинг. Қатиқни бошингиздан бутун танангиз бўйлаб суртиб чиқинг. Ҳам иссиқликни олади, ҳам терини оқартиради.

Бодрингни паррак қилиб кесиб, юзинггизга теринг-да, 20 дақиқага қолдиринг. Алоэ баргининг суви жуда фойдали. Фақатгина оқартирибгина қолмасдан, ҳуснбузарлардан ҳолос этади. Қуёш ботгандан сўнг юзни илиқ сувга ювиб, лимон суркаб қўйиш оқартиришда қўл келади. Тери ёғли бўлса, қуритишда ёрдам беради.

Уйқуга кетишдан олдин петрушка сувини сиқиб,теримизнинг қорайган қисмига суртиб ётсак самарали. Терини оқартириб, юмшатади. Ёғли тери учун лимон сувини аралаштириб юборинг. Эрталабгача кутилган жавобни оласиз.

Ҳар қандай ниқоб, намлантирувчи кремларни суртиб қуёшга чиқиб бўлмайди. Бу қорайтиришга олиб келади. Айниқса, оқартирувчи лосьонлардан эҳтиёт бўлинг, уларнинг таркибида турли кислота ва спирт бўлади. Уй шароитда қўлланг. Тошмалар мойчечак, исириқ, арслонқуйруқ дамламалари ҳам терига ижобий таъсир кўрсатади

Ҳаққимизда anvarj63

Check Also

pFwS1n14898247717743_b

Иқтисодиётда банд аҳоли сони 13,4 миллион нафарни ташкил этмоқда

2017 йилнинг январь-июнь ойлари якунлари бўйича Ўзбекистоннинг иқтисодий фаол аҳолиси сони 14,162 миллион киши ёки …