Узбекистон республикаси вазирлар махкамаси тугрисидаги конунга узгартишлар киритиш хакида — узбекистон

Узбекистон республикаси вазирлар махкамаси тугрисидаги конунга узгартишлар киритиш хакида — узбекистон

«узбекистон республикаси вазирлар махкамаси тугрисида»ги конунга узгартишлар киритиш хакида — узбекистон

«УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ТУГРИСИДА»ГИ УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНУНИНИНГ 6-МОДДАСИГА УЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ХАКИДА
Конунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда кабул килинган
Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъкулланган
1-модда. Узбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда кабул килинган «Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тугрисида»ги 818-XII-сонли Конуни (Узбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда кабул килинган 524-II-сонли Конуни тахририда) (Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда; Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда) 6-моддасига куйидаги узгартишлар киритилсин:
туртинчи ва бешинчи кисмлар куйидаги мазмундаги туртинчи, бешинчи ва олтинчи кисмлар билан алмаштирилсин:
«Вазирларнинг ва давлат кумиталари раисларининг уринбосарлари Узбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Давлат бошкаруви бошка органларининг рахбарлари ва уларнинг уринбосарлари, агар конун хужжатларида бошкача коида назарда тутилмаган булса, Узбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Вазирлар Махкамаси Узбекистон Республикаси Хукумати томонидан ташкил этиладиган хужалик бошкаруви органларининг рахбарларини Узбекистон Республикаси Президенти билан келишилган холда тасдиклайди.
Давлат бошкаруви органлари хайъатларининг аъзолари, шунингдек Узбекистон Республикаси Хукумати томонидан ташкил этиладиган хужалик бошкаруви органлари бошкарувларининг аъзолари Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади»;
олтинчи кисм еттинчи кисм деб хисоблансин.
2-модда. Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2009 йил 17 декабрдаги 243 (4906)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 декабрь,
УРК-233-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2009 й., 50-51-сон, 532-модда)

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.