Главная / Жамият / Вафот этган кишини кузатувчи фаришталар

Вафот этган кишини кузатувчи фаришталар

«У (Аллоҳ) бандалари устида ғолиб бўлган зотдир. Устингизга (қилган амалларингизни) ёдлаб олгувчи фаришталарни элчи қилиб юборур. Қачонки бировингизга ўлим келса, элчиларимиз сусткашлик қилмаган ҳолларида унинг жонини олурлар». Анъом сураси 61- оят.

The Angel of Death
The Angel of Death

Бир куни Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– бир мусулмонни жанозасига чиқдилар.

Росулуллоҳ -саллаллоҳу алайҳи ва саллам-га миниб олинг, деб бир улов беришди, Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– минмадилар, жаноза ортидан яёв кетдилар. Жанозадан қайтаётганларида эса уловга миниб олдилар.

Шунда саҳобалар нега бундай қилганларини сўрашди. Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам-:

– «Фаришталар (пиёда) юриб кетаётган эди.

Фаришталар юриб кетаётгани сабабли мен ҳам яёв кетдим. Улар кетганларидан кейин миниб олдим», – дедилар. (Абу Довуд ривоят қилган).  Яна бир куни Росулуллоҳ –саллаллоҳу алайҳи васаллам– жанозага чиққан эдилар. Айрим кишиларнинг жаноза ортидан уловларда кетаётганини кўриб: «Ҳаё қилмайсизларми?!

Аллоҳнинг фаришталари яёв кетаяпти-ю, сизлар бўлса маркабга миниб олгансизлар!» – дедилар.

(Термизий ривоят қилган).

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда uzbekiston

Яна маълумот

Z3NbIN15839409079657_b

Олий Даражали Дўстлик ордени таъсис этилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Олий Даражали Дўстлик» ордени таъсис этиш тўғрисида