Главная / Жамият / ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

ЖИНОЯТ КОДЕКСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

ugolovniy-kodeksҚонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 24 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, 1-сон, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 йил, 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 йил, 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 йил, 5-6-сон, 153-модда; 2001 йил, 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 йил, 9-сон, 165-модда; 2003 йил, 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 йил, 1-2-сон, 18-модда, 9-сон, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, 9-сон, 314-модда, 12-сон, 417, 418-моддалар; 2006 йил, 6-сон, 261-модда, 12-сон, 656-модда; 2007 йил, 4-сон, 158, 166-моддалар, 6-сон, 248-модда, 9-сон, 416, 422-моддалар, 12-сон, 607-модда; 2008 йил, 4-сон, 187, 188, 189-моддалар, 7-сон, 352-модда, 9-сон, 485, 487, 488-моддалар, 12-сон, 640, 641-моддалар; 2009 йил, 1-сон, 1-модда, 4-сон, 128-модда, 9-сон, 329, 334, 335, 337-моддалар, 12-сон, 470-модда) қуйидаги мазмундаги 571-модда билан тўлдирилсин:
«571-модда. Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганида жазо тайинлаш
Ушбу Кодекс 55-моддаси биринчи қисмининг «а» ва «б» бандларида назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган ва ушбу Кодекс 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда жазо муддати ёки миқдори ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак. Мазкур қоида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга татбиқ этилмайди».
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2010 йил 19 майдаги 98 (5013)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 18 май,
ЎРҚ-245-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 147-модда)

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Anvar

Яна маълумот

yIhZ4o15163372100362_b

Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхати эълон қилинди

ФВВ Қозоғистондаги автобус ёнғинида ҳалок бўлганларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди. Унда 29 кишининг исм-шарифи келтирилган бўлиб, барчаси Наманган вилоятидан.