Главная / Жамият / Узбекистонда янги Конун лойихаси: Энди ахолининг ижтимоий химояси кучайтирилади

Узбекистонда янги Конун лойихаси: Энди ахолининг ижтимоий химояси кучайтирилади

Олий Мажлиси Конунчилик палатаси депутатлари томонидан «Кексалар, ногиронлар ва ахолининг бошка ижтимоий хожатманд тоифаларига ижтимоий хизматлар тугрисида”ги конун лойихаси биринчи укишда куриб чикилди. Бу хакда парламентнинг куйи палатаси ахборот хизмати хабар килди.

Вазирлар Махкамаси томонидан конунчилик ташаббуси тартибида киритилган мазкур конун лойихаси ахолининг хожатманд тоифаларига курсатиладиган ижтимоий хизматларнинг хукукий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий хизматлар курсатишнинг умумий талаблари ва асосий йуналишларини белгилаш, шунингдек, ушбу сохада давлат ва нодавлат ташкилотларининг ролини ошириш, ижтимоий химоя сохаси тизимидаги асосий тушунчаларни белгилашга каратилган.

«Социал-иктисодий ислохотлар чукурлашаётган ва ижтимоий-сиёсий хаёт модернизациялашаётган шароитларда кексалар, ногиронлар ва ахолининг бошка ижтимоий хожатманд тоифаларига курсатиладиган ижтимоий хизматларнинг имкон кадар манзилли булишини конун хужжатлари билан мустахкамлаш максадга мувофик «, — дейди Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари кумитаси аъзоси Нодир Мухторов.

Унинг сузларига кура, конун лойихаси ахолининг хожатманд тоифалари манфаатларини конун хужжатлари билан мустахкамлаш, уларга курсатиладиган моддий ва маънавий кумакнинг сифатини ошириш, ушбу сохадаги давлат сиёсатининг йуналишларини аник белгилаб олишга имкон беради.

«Конун лойихасида ахолининг ижтимоий химояга мухтож катламлари, уларни аниклаш мезонлари, курсатилиши мумкин булган ижтимоий хизматлар аник белгиланади. Бу давлат бюджетидан ажратиладиган маблагларнинг максадли йуналтирилишини ва, зарур булганда, ахоли тегишли гурухларининг жорий эхтиёжларига караб маблаглар кайта таксимланишини таъминлайди «, — таъкидлади депутат.

Мазкур конун лойихасининг кабул килиниши, ижтимоий хизматлар курсатиш мониторингини олиб бориш ва бахолаш механизмларининг белгилаб олиниши ижтимоий химоя тизимининг жамоатчилик назорати учун очик булишига имкон беради, фукаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига кумаклашади, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари ролини оширади.

Конун лойихасида назарда тутилган идоралараро хамкорлик ва ижтимоий шериклик мамлакатимизда ижтимоий хизматлар курсатувчиларнинг тулик руйхатини тузиш учун асос яратади.

Рекламный блок-3

Хаккимизда

Яна маълумот

bAawJx15447863943576_b

ИИВ Узбекистондаги криминоген вазият тугрисида хисобот берди

Сенатда хисобот берган ИИВ жиноятчилик, хукукни мухофаза килиш органлари ходимларининг хизмат интизомини бузиш даражаси хамда ракам сотиш ва тонировкадан тушган маблаглар хакида маълум килди.