2021 йилгача отмларга кабул хажми 18 фоизга ортади — узбекистон

2021 йилгача отмларга кабул хажми 18 фоизга ортади — узбекистон

2021 йилгача отмларга кабул хажми 18 фоизга ортади — узбекистон

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карорни имзолади.
Хужжатга берилган расмий шархда келтирилишича, давлат рахбарининг 2016 йил 8 октябрдаги фармойиши асосида тузилган ишчи гурух томонидан олий таълим тизимидаги мавжуд холатни урганиш натижалари шуни курсатмокдаки, катор олий таълим муассасаларида илмий-педагогик салохият хануз паст даражада колмокда, таълим жараёнининг укув-методик ва ахборот таъминоти замонавий талабларга мос эмас, моддий-техник база тизимли равишда янгиланишга мухтож.
Карорда белгиланган вазифаларнинг самарали ечимини тулик таъминлаш максадида олий таълим даражасини сифат жихатидан ошириш ва тубдан такомиллаштириш, олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустахкамлаш ва модернизация килиш, уларни замонавий укув-илмий лабораториялари, ахборот-коммуникация технологиялари билан жихозлаш максадида Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мулжалланган комплекс ривожлантириш дастури тасдикланди.
Дастурга мувофик, 2017-2021 йилларда 48 та олий таълим муассасасида жами 180 та укув, илмий-лаборатория биноси, спорт иншоотлари ва ижтимоий-мухандислик инфратузилмалари объектларида курилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шунингдек, 53 та олий таълим муассасасида 400 та укув лабораторияси боскичма-боскич энг замонавий укув-лаборатория ускуналари билан жихозланади, 7 та олий таълим муассасасида барча олий таълим муассасалари узаро хамкорликда фойдаланадиган илмий лабораториялар ташкил этилади.
Карорнинг мухим ахамиятини курсатадиган яна бир жихат шундан иборатки, мамлакат Президенти томонидан хар бир олий таълим муассасаси буйича куйидаги конкрет параметр ва курсаткичларни уз ичига олган манзилли ривожлантириш дастурлари тасдикланди.
Талабалар кабул килишнинг умумий курсаткичлари 2021 йилгача боскичма-боскич равишда 18 фоизгача оширилиши лозим. Бугунги кунда хар йиллик кабул квотаси 63 минг нафарга якинрокни ташкил этади (хорижий ОТМлар филиаллари хисобга олинмаганда).
Янги укув уринларини укув бинолари, талабалар турар-жойлари, ахборот-ресурс марказлари ва бошка объектларни куриш, реконструкция килиш ва капитал таъмирлаш хисобидан ташкил этиш режалаштирилган.
Профессор-укитувчиларнинг касб махоратини, педагог ходимларнинг малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг хорижий хамкор олий укув юртларида малака ошириши, магистратура, докторантурада таълим олиши, хамда республиканинг таянч олий укув юртлари кошида кайта тайёргарликдан утиши ва малака ошириши белгиланган.
Мазкур дастурда асосан хар бир олий таълим муассасаси АКШ, Буюк Британия, Франция, Италия, Нидерландия, Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой ва шу каби бошка давлатларнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан хамкорлик алокаларининг урнатилгани ута мухим ахамият касб этади. Шу асосда хар йили 350 нафардан ортик хорижлик юкори малакали педагог ва олимларнинг Узбекистон ОТМларига укув жараёнига жалб этилиши кузда тутилмокда.
Амалиёт шуни курсатмокдаки, олий таълим муассасалари педагог ходимларининг мехнатига хак тулаш буйича амалдаги тизимни жиддий такомиллаштириш ва бу борада моддий рагбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга эхтиёж сезилмокда. Мазкур сохада илгор халкаро тажрибалар хисобга олиниши кайд этилган.
Хукуматга икки ой муддат ичида «Истеъдод» жамгармаси фаолиятини тубдан кайта куриб чикиш, хорижий таълим муассасалари ва илмий марказларида илмий-педагог ходимларнинг малака ошириши ва кайта тайёргарликдан утишини, олий таълим муассасалари битирувчиларининг PhD дастури ва уларнинг магистратурада укишини ташкил этиш буйича чора-тадбирлар кузда тутилган таклифларни киритиш топширилди.
Таълим ва илмий-тадкикот ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача хужалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномалар буйича бажариладиган амалий, инновацион илмий-тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишлари буйича юридик шахсларнинг даромад солиги, ягона солик тулови, кушимча киймат солиги ва давлатнинг максадли жамгармаларига мажбурий туловлардан (ягона ижтимоий туловдан ташкари) озод этилсин.
Таълим-тарбия жараёнларининг сифати устидан самарали давлат назоратини урнатиш максадида Вазирлар Махкамаси хузурида Таълим сифатини назорат килиш буйича давлат инспекцияси ташкил этилади. Унинг асосий вазифаси — таълим-тарбия жараёни, профессор-укитувчилар таркиби, таълим тизимида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати хамда мулкчилик шакли ва идоравий буйсунишидан катъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан утказиш, таълим-тарбия сифатини назорат килиш буйича давлат сиёсатини амалга оширишдан иборат.
Олий таълим тизимини 2017-2021 йилларга мулжалланган комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун йуналтириладиган молиявий маблаглар 1,7 трлн сумдан зиёд булиб, улардан 1,2 трлн суми укув-лаборатория бинолари, спорт заллари ва талабалар турар-жойларини реконструкция килиш ва капитал таъмирлашга, 500 млрд сумдан ортик маблаг эса укув-лаборатория ускуналари, мебель ва инвентарь билан таъминлаш, умумий тартибда фойдаланишга мулжалланган, барча таълим муассасаларига хизмат курсатадиган лаборатория комплексларини ташкил этиш хамда АКТни ривожлантиришга сарфланади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.