280 минг сирдарлик тоза ичимлик суви билан таъминланади — узбекистон

280 минг сирдарлик тоза ичимлик суви билан таъминланади — узбекистон

280 минг сирдарёлик тоза ичимлик суви билан таъминланади — узбекистон

Сирдарё вилоятида Жахон банки (ЖБ) кумагида 280 минг ахолини тоза ичимлик суви билан баркарор таъминловчи лойиха амалга оширилмокда. Сардоба, Боёвут, Мирзаобод, Околтин ва Ховос туманларида сув таъминоти тизимини реконструкция килиш ва ривожлантириш учун ЖБ Узбекистонга 88 млн АКШ доллари микдоридаги имтиёзли кредитни ажратди. Мамлакат хукумат улуши 12 млн долларни ташкил этади.
ЖБ вакилининг якиндагина худудга ташрифи жараёнида куплаб инфратузилма объектларининг курилиши жараёни, лойихани молиялаштириш, зарур махсулот ва хизматларни сотиб олиш масалалари куриб чикилди, дея хабар килди банкнинг Тошкентдаги ваколатхонаси матбуот хизмати.
Хозирда Сирдарёнинг шахар ва кишлоклари эскирган худудий сув тармоклари ва алохида кудуклар тизими оркали ичимлик сувини истеъмол килиб келмокда. Ушбу ифратузилмалар жуда эскирган булиб, куплаб ахоли пунктларида сув таъминотида тез-тез авариялар кузатилади. Хисоб-китобларга кура, уларнинг 25 фоизи сув кувурлари тармокларига мутлако уланмаган ва махаллий ахоли арик ва окова сувларидан истеъмол килишга мажбур булмокда. Сув кувурлари тармокларига уланиш имкониятига эга ахолининг 55 фоизи эса кунига 6 соат, 10 фоизи кунига соат 6 дан 24 гача ичимлик суви билан таъминланса, факатгина 10 фоиз ахоли куну тун ичимлик суви тармокларидан фойдаланиш имкониятига эга.
«Айрим кишлок туманларида ахоли куни олти соатгача вактини 2 километргача узокликдаги энг якин сув кувурларигача масофани пиёда босиб утиб, огир сув идишлари билан оркага кайтишга мажбур булмокда. Вилоятда сув таъминоти билан боглик вазият 2019 йилда тегишли инфратузилмалар модернизацияси якунига етганидан сунг тубдан узгаради», — деди ЖБ томонидан лойиха рахбари ВБ Дэвид Лорд.
Лойиха 1500 км сув кувурлари ва водоводларнинг (сув кувури утиши учун казилган туннель) мавжудларини реконструкция килиш ва янгиларини ёткизишни кузда тутади. 40 та сув таксимловчи узел, 32 та сув босимини хосил килувчи минора ва 2 та сувни хлор билан зарарсизлантирувчи курилма фойдаланишга топширилади.
Сув таъминоти тизимининг модернизация килиниши натижасида вилоятдаги карийб 47 минг уй хужалиги ва 93 та ахоли пункти куну тун тоза ичимлик суви билан таъминланади. Сувни истеъмолчига етказиб беришгача жараёндаги сув йукотишлари хажми 40,2 фоиздан 14 фоизга камайтирилади. Хар кунлик сув истеъмоли эса кишлокларда киши бошига кунига 15,2 литрдан 95 литргача, шахарларда эса 125 литргача оширилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.