4 яшар кизини авсиз калтаклаган ота иив ходими экан — узбекистон

4 яшар кизини авсиз калтаклаган ота иив ходими экан — узбекистон

4 яшар кизини аёвсиз калтаклаган ота иив ходими экан! — узбекистон

Кизини калтаклаб, бу холатни видеога олган ота жиноий жавобгарликка тортилди. Айни дамда ушбу видеолавха нафакат Узбекистонда, балки мамлакат ташкарисида мухокамаларга сабаб булмокда. Ушбу лавха инсон хукуклари буйича халкаро ташкилотлар, хусусан ЮНИСЕФ болалар ташкилотининг Узбекистондаги расмийлари кулига етиб боргани хакида маълумотлар бор.
Таркалган хабарларга караганда, 4 яшар кизчасини калтаклаган ота ички ишлар органи ходими булган. Хатто, кизчанинг буваси, яъни муштумзур отанинг отаси хам ички ишлар органларида узок йиллар фаолият юритгани айтилмокда.
Кизини калтаклаган ота — ички ишлар идоралари ходими уз аризаси билан ишдан бушатилган. Тергов ва суриштирув ишлари давом этаётгани сабаб унинг шахси хакидаги маълумотлар сир сакланмокда.
Айни дамда кизнинг онаси Туркиядан кайтиб келган. Икки йил Туркияда истикомат килиб, фарзандини турмуш уртогига ташлаб кетган аёл эрини судга бериш ниятида булган. Сунг ота-она узаро келишиб, ушбу видеони таркатгани учун “Узбекистон” телерадиоканали журналистлари Нозима Вохидова хамда Нилувар Умрзоковалар конуний жавобгарликка торттиришини айтиб, тахдид килган.
Хозир кизалок бувисининг карамогида. Учтепа тумани васийлик ва хомийлик кенгашидан маълум килишларича, кизча на онаси ва на отаси билан яшашни истаяпти. У факат бувиси билан колишни лозим топган.
Вазиятни кузатишда давом этамиз.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.