Абдулазиз камилов human rights watch вакилларини кабул килди — узбекистон

Абдулазиз камилов human rights watch вакилларини кабул килди — узбекистон

Узбекистон Ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов 7 сентябрь куни Human Rights Watch халкаро нодавлат ташкилот делегациясини кабул килди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати. Мукаддам хабар килинганидек, Узбекистонга HRW нинг Европа ва Марказий Осиё буйича булим бошлиги Хю Уилямсон ва Марказий Осиё буйича офис рахбари Стивен Свердлов таркибидаги делегацияси ташриф буюрди.
Сухбат чогида икки томонлама алокаларнинг долзарб масалалари мухокама килинди. Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017 2021-йилларда Узбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Харакатлар стратегияси чукур ислохотларнинг яхлит дастури сифатида Узбекистон ва Human Rights Watch уртасидаги конструктив ва узаро хурматга асосланган хамкорлик учун янги имкониятларни очиши кайд этилди.
Хукукни химоя килувчилар вакиллари узларининг Тошкент шахрида утказилган куп сонли давлат ва нодавлат тузилмасидаги учрашувлардан олган таассуротлар тугрисида сузлаб беришди.
Сухбат давомида икки томон алокаларидаги маълум муддат тухталишдан сунг шаклланаётган хамкорликнинг кун тартибига доир бошка масалалар юзасидан хам фикр алмашилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.