Абдулла арипов киргизистонга амалий ташриф билан боради — узбекистон

Абдулла арипов киргизистонга амалий ташриф билан боради — узбекистон

Узбекистон бош вазири Абдулла Арипов 15?17 август кунлари икки томонлама хамкорлик хамда узбек-киргиз давлат чегараларини делимитация ва демаркация килиш хукуматлараро комиссия мажлисларида катнашиш учун амалий ташриф билан Чулпон-Отага (Киргизистон) боради.
Мажлисга тайёргарлик 7 август куни хукумат рахбари билан Киргизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков уртасидаги телефон сухбатида мухокама килинди, деб хабар берди Киргизистон хукумати сайти.
Абдулла Арипов сухбат чогида Узбекистон октябрда Киргизистонда булиб утадиган узбек маданияти куни утказилишига тайёрлигини тасдиклади. Шунингдек у 3 августда Иссик-Кул вилояти худудида автохалокатга учраган Узбекистон фукароларига уз вактида ёрдам берганлиги учун Киргизистонга миннатдорчилик билдирди.
Сооронбай Жээнбеков уз навбатида узбек томонига Ушда 630 уринли умумтаълим мактаби курилиши тугрисидаги карор учун миннатдорчилик билдирди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.