Афсонавий пеленинг угли наркомафиянинг пулларини ювгани учун карийб 13 йилга камалди — узбекистон

Афсонавий пеленинг угли наркомафиянинг пулларини ювгани учун карийб 13 йилга камалди — узбекистон
Афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг угли Эдиньо гиёхванд моддалар савдосидан пул ювгани учун 12 йил ва 10 ойга камалди. Бу хакда Meduza хабар бермокда.
Иш куриб чикилаётган вактда айбланувчи озодликда булиб турганди. Айблов эълон килинганидан кейин Эдиньо жазо муддатини уташ учун полицияга таслим булди. Сантос шахридаги полиция махкамасига келган Эдиньо айбининг заррача исботи йук эканини маълум килди.
«Мен аламзадаман, чунки суд тизими мени жазолади. Мен хеч качон пул ювишда айбдор булмаганман», — деди Эдиньо.
Маълумот урнида, Эдиньо (асл исми Эдсон Шолби Насименту) «Сантос» ва Бразилиянинг бошка клубларида туп сурган. У профессионал фаолиятини 1999 йили якунлади ва мураббийлик билан шугулланди.
2014 йили пул ювишда гумонланган Пеленинг углига 33 йиллик камок жазоси белгиланганди. Апелляциядан сунг эса Эдиньога карийб 13 йиллик камок жазоси белгиланди.
Собик футболчи гиёхванд моддалар истеъмол килганини тан олди, аммо унга булган тобеликдан кутулганини таъкидлади.
Комментарии 0