Академик анна глушенкова вафот этди — узбекистон

Академик анна глушенкова вафот этди — узбекистон

Академик анна глушенкова вафот этди — узбекистон

Табиий бирикмалар кимёси ва технологияси сохасидаги таникли олима, Узбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Анна Ивановна Глушенкова 91 ёшида вафот этди, деб хабар килди УзА.
Анна Глушенкова 1926 йил 1 августда Волгоград вилояти (Россия) Рудна туманида тугилди. 1948 йили Урта Осиё индустриал институтини (хозирги Тошкент давлат техника университети) тугатиб, ушбу институт аспирантурасида тахсил олди. Дастлаб номзодлик, кейинчалик докторлик диссертациясини химоя килди. Илм-фан сохасидаги куп йиллик хизматлари учун 2000 йилда Узбекистон Фанлар академиясининг хакикий аъзоси этиб сайланди.
Истеъдодли олима карийб 70 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент политехника институти (хозирги Тошкент давлат техника университети) кафедра мудири, Фанлар академиясининг Усимлик моддалари кимёси институти катта илмий ходими, лаборатория мудири, директори, Фанлар академияси президиуми аъзоси каби масъул лавозимларда самарали мехнат килди ва мамлакатда табиий бирикмалар кимёси ва технологияси сохасидаги долзарб масалаларни тадкик этиш, юкори малакали кадрлар тайёрлашга муносиб хисса кушди.
Унинг пахта толаси ва чигитини кайта ишлаш, улардан зарур истеъмол махсулотлари хамда дори воситалари тайёрлаш буйича илмий ишланмалари иктисодиёт тармоклари ривожида мухим ахамиятга эга.
Олиманинг табиий бирикмалар кимёси ва технологияси сохасининг назарий ва амалий масалаларига багишланган 400 дан зиёд илмий маколалари, китоб ва монографиялари Узбекистон ва хорижий мамлакатлар олимлари ва мутахассисларига яхши маълум. У «Узбекистон Республикасида хизмат курсатган фан арбоби» фахрий унвони ва «Мехнат шухрати» ордени билан мукофотланган эди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.