Акш сурия хукумат кушинлари базасига зарба берди — узбекистон

Акш сурия хукумат кушинлари базасига зарба берди — узбекистон
АКШ Куролли кучлари Сурия вакти билан эрталаб 4:40 да Хомс провинцияси «Ал-Шайрат» туманидаги Идлиб провинциясига кимёвий хужум уюштирганликда тахмин килинаётган хукумат кушинлари базасига зарба берди. Бу хакда Пентагон сайтида хабар килинди.59 та канотли «Томагавк» ракетаси АКШнинг Урта Ер денгизидаги флоти кемасидан Президент Дональд Трамп буйругига кура учирилди. Хабарда ушбу зарбалар Башар Асад тузумининг уз фукароларига карши кимёвий куролдан фойдаланганига жавоб тарикасида берилгани айтилган. ЮНИСЕФ маълумотларига кура, сешанба куни Идлиб провинциясига уюштирилган хужум натижасида энг камида 27 бола халок булди. 546 киши у ёки бу даражада захарланишдан азият чеккан булса, уларнинг аксарияти болалардир. Курбонлар сони ортмокда. Сурия авиабазасига уюштирилган хужумларда самолётлар, ангарлар, нефть ва логистика омборхоналари, курол-аслахалар сакланаётган бункерлар, хаво хужумига карши мудофаа тизимлари ва радарлар нишонга олинди. АКШ Мудофаа махкамаси мазкур хужумлар келгусида Сурия кушинлари томонидан кимёвий куроллардан фойдаланилишининг олдини олишга хизмат килади.
Комментарии 0