Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисида — узбекистон

d0b0d0bbd0bad0bed0b3d0bed0bbd18c-d0b2d0b0-d182d0b0d0bcd0b0d0bad0b8-d0bcd0b0d185d181d183d0bbd0bed182d0bbd0b0d180d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 Узбекистон

Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисида — узбекистон

Конунчилик палатаси томонидан 2011 йил 27 июнда кабул килинган
Сенат томонидан 2011 йил 26 августда маъкулланган
1-боб. Умумий коидалар
1-модда. Ушбу Конуннинг максади
Ушбу Конуннинг максади алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш сохасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Конун фукароларнинг соглигини, аввало, йигирма ёшга тулмаган шахсларнинг соглигини алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг зарарли таъсиридан, шу билан боглик ижтимоий ва бошка салбий окибатлардан химоя килишга, шунингдек жамиятда соглом турмуш тарзини шакллантириш хамда карор топтиришнинг ташкилий ва хукукий шарт-шароитларини яратишга каратилгандир.
2-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисидаги конун хужжатлари
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисидаги конун хужжатлари ушбу Конун ва бошка конун хужжатларидан иборатдир.
Агар Узбекистон Республикасининг халкаро шартномасида Узбекистон Республикасининг алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисидаги конун хужжатларида назарда тутилганидан бошкача коидалар белгиланган булса, халкаро шартнома коидалари кулланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Конунда куйидаги асосий тушунчалар кулланилади:
алкоголь махсулоти — коньяк спирти ёки тозаланган этил спиртидан, вино материаллари ва (ёки) таркибида спирт булган озик-овкат махсулотидан фойдаланган холда ишлаб чикарилган, хажмидаги этил спиртининг улуши бир ярим фоиздан ортик булган озик-овкат махсулоти;
алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий таъсири профилактикаси — алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килиш билан боглик фукаролар соглигига, аввало, ёшлар соглигига, уларнинг жисмоний, маънавий ривожланишига, жамиятнинг маънавий-ахлокий негизларига тахдидларнинг хамда бошка тахдидларнинг олдини олишга ва уларни камайтиришга каратилган ижтимоий, хукукий, тиббий чора-тадбирлар хамда бошка чора-тадбирлар мажмуи;
алкоголга карамлик — алкоголь махсулотига патологик ружу куйиш, алкоголдан сурункали захарланишнинг психосоматик (рухий ва жисмоний) хамда ижтимоий окибатлари билан тавсифланадиган сурункали кучайиб борувчи касаллик (сурункали алкоголизм);
тамаки махсулоти — тамакидан ёки унинг урнини босувчи нарсадан тайёрланган хар кандай махсулот;
тамакига карамлик — тамаки махсулотига патологик ружу куйиш, никотиндан сурункали захарланишнинг психосоматик (рухий ва жисмоний) окибатлари билан тавсифланадиган сурункали кучайиб борувчи касаллик (никотинга карамлик);
тиббий огохлантириш — алкоголь махсулоти идишининг ёрлигида хамда тамаки махсулотининг кутисида (уровида) жойлаштириладиган, алкоголь ёки тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг инсон соглигига салбий таъсири тугрисидаги ахборот.
4-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишлари
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишлари куйидагилардан иборат:
фукаролар соглигини саклаш, алкоголь, тамаки махсулотларининг зарарли таъсиридан химоя килишга каратилган хукукий, иктисодий, ижтимоий хамда бошка чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш;
фукароларни маънавий-ахлокий жихатдан тарбиялашга, ахоли, аввало, ёшлар уртасида соглом турмуш тарзини таргиб килишга, уларнинг соглигига алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килиш билан боглик тахдидларнинг олдини олиш хамда бундай тахдидларни камайтиришга каратилган профилактика, маърифий фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш;
алкоголь ва тамаки махсулотларининг ишлаб чикарилиши хамда реализация килиниши сохасидаги давлат назоратини таъминлаш, шунингдек бундай махсулотларнинг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклашга, уларнинг салбий таъсири профилактикасига, жамиятда соглом турмуш тарзини карор топтиришга каратилган давлат дастурларини амалга ошириш;
алкоголь ва тамакига карам булиб колган шахсларга тиббий-санитария ёрдами курсатишнинг самарали тизимини яратиш;
алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий таъсири профилактикаси, шунингдек алкоголь ва тамакига карамлик диагностикаси хамда уни даволаш сохасидаги илмий тадкикотларни ривожлантириш;
соглом турмуш тарзини таргиб килишда хамда алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши ва истеъмол килинишини чеклаш ва уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги давлат сиёсатини руёбга чикаришга каратилган профилактика, маърифий тадбирларни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг иштирок этиши учун ташкилий-хукукий шарт-шароитлар яратиш.
5-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш сохасидаги давлат кафолатлари
Давлат Узбекистон Республикасида ишлаб чикариладиган ёки Узбекистон Республикаси худудига олиб кириладиган алкоголь ва тамаки махсулотларининг инсон хаёти ва соглиги учун хавфсизлигини бахолаш коидалари хамда тартиб-таомиллари белгиланишини ва уларга риоя этилишини кафолатлайди.
Давлат таркибида инсон хаёти ва соглиги учун зарарли булган моддаларнинг микдори Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги томонидан белгиланган йул куйиладиган энг куп меъёрлардан ортик булган алкоголь ва тамаки махсулотларининг ишлаб чикарилиши хамда реализация килинишини тартибга солади, шунингдек бундай махсулотларнинг импорт килинишини такиклаб куяди.
Давлат алкоголь ва тамакига карам булиб колган шахсларга тиббий-санитария ёрдами курсатилишини, шунингдек алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий окибатлари тугрисидаги ахборотдан фойдаланилишини конун хужжатлари талабларига мувофик таъминлайди.
6-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш буйича профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш
Давлат хокимияти ва бошкаруви органлари, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, таълим муассасалари ва бошка муассасалар алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий таъсири профилактикаси, жамоатчилик онгида алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишга нисбатан салбий муносабатни шакллантириш буйича уз ваколатлари доирасида ижтимоий, ташкилий-хукукий хамда бошка чора-тадбирлар мажмуини амалга оширади.
2-боб. Давлат органларининг, фукаролар узини узи бошкариш органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги ваколатлари
7-модда. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси:
алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди, шу сохага доир давлат дастурларини тасдиклайди ва руёбга чикаради;
давлат ва хужалик бошкаруви органларининг, махаллий давлат хокимияти органларининг алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишни камайтиришга, ахоли уртасида соглом турмуш тарзини таргиб килишга каратилган фаолиятини мувофиклаштириб боради;
алкоголь ва тамаки махсулотларининг ишлаб чикарилиши хамда реализация килиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди ва бундай назоратни ташкил этади;
алкоголь ва тамаки махсулотларини ишлаб чикаришга доир фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди;
жойларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, алкоголь ва тамаки махсулотларининг фукаролар, айникса, йигирма ёшга тулмаган шахслар орасида истеъмол килинишини камайтиришга, уларда юксак онгни шакллантириш ва жамиятда соглом турмуш тарзини карор топтиришга каратилган маърифий, тарбиявий, тиббий-санитария ишларининг таъсирчанлигини оширишга доир чора-тадбирларни ва бошка ижтимоий, ташкилий-хукукий чора-тадбирларни уз ичига олувчи профилактиканинг самарали тизими яратилиши ва фаолият курсатишини таъминлайди.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Кушимча маълумот учун Узбекистон Республикасининг «Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси тугрисида»ги Конунига каранг.
8-модда. Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлигининг алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги ваколатлари
Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги:
алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш сохасидаги ягона давлат сиёсатини, аввало, соглом турмуш тарзи таргиботини назарда тутган холда амалга оширишда иштирок этади;
алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг зарари тугрисидаги билимларни ахоли, аввало, ёшлар уртасида ёйишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
алкоголь ва тамаки махсулотларининг хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллукли булган техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги ишларни ташкил этишда хамда уларнинг бажарилишини таъминлашда иштирок этади;
фукаролар соглигини алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий таъсиридан химоя килиш билан боглик профилактика ишларини ташкил этиш хамда амалга ошириш масалалари борасида нодавлат нотижорат ва бошка ташкилотлар билан хамкорлик килади;
алкоголь ва тамакига карамликнинг диагностикаси хамда уни даволашга доир норматив хужжатларни ишлаб чикади, уларга согликни саклаш муассасалари томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
алкоголь идишининг ёрлигида ва тамаки махсулотининг кутисида (уровида) жойлаштириладиган тиббий огохлантиришлар, шунингдек алкоголь ва тамаки махсулотлари реализация килинадиган жойлардаги огохлантирувчи ёзувлар матнларининг мазмунини куриб чикади хамда белгиланган тартибда тасдиклайди;
алкоголь ва тамакига карам булиб колган шахсларга тиббий-санитария ёрдами курсатилишини таъминлайди, алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килиш билан боглик булган сурункали касалланиш хамда улим холатларининг мониторингини амалга оширади;
алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг зарарли таъсири профилактикасига доир тадбирларнинг самарадорлиги мониторингини амалга оширади;
алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш сохасидаги халкаро хамкорлик дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
алкоголь ва тамакига карамликнинг профилактикаси хамда уни даволаш буйича мутахассисларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий таъсири профилактикаси масалалари буйича умумий урта, урта махсус, касб-хунар таълими муассасалари, шунингдек олий таълим муассасалари учун укув дастурларини ишлаб чикишда иштирок этади;
алкоголь ва тамакига карамликнинг профилактикаси, диагностикаси хамда уни даволаш сохасида илмий тадкикотлар утказилишини ташкил этади.
Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Кушимча маълумот учун каранг: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 14 январдаги 18-сон карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги тугрисида»ги низом.
9-модда. Махаллий давлат хокимияти органларининг алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги ваколатлари
Махаллий давлат хокимияти органлари:
алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсирини камайтириш сохасидаги давлат дастурларининг руёбга чикарилишида иштирок этади хамда худудий дастурларнинг ишлаб чикилиши, тасдикланиши ва руёбга чикарилишини ташкил килади;
ахоли уртасида, аввало, ёшлар уртасида соглом турмуш тарзини таргиб килиш хамда алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг зарари тугрисидаги билимларни ёйишга каратилган профилактика тадбирлари амалга оширилишини таъминлайди;
алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисидаги конун хужжатлари талабларининг тегишли худудда ижро этилишини таъминлайди;
алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг салбий таъсиридан фукаролар соглигини химоя килиш, жамиятда соглом турмуш тарзини карор топтириш масалалари юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошка ташкилотлар билан хамкорликни таъминлайди;
алкоголь ва тамакига карам булиб колган шахсларга тиббий-санитария ёрдами курсатилишини молиявий, моддий-техникавий, ташкилий жихатдан таъминлаш масалаларини хал этади.
Махаллий давлат хокимияти органлари конун хужжатларига мувофик бошка ваколатларни хам амалга ошириши мумкин.
Кушимча маълумот учун Узбекистон Республикасининг «Махаллий давлат хокимияти тугрисида»ги Конунига каранг.
10-модда. Фукаролар узини узи бошкариш органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги иштироки
Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар уз ваколатлари доирасида:
алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг салбий таъсири профилактикаси сохасидаги давлат дастурларининг, худудий ва бошка дастурларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
ахоли, аввало, ёшлар уртасида соглом турмуш тарзини таргиб килишга хамда алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишнинг зарари тугрисидаги билимларни ёйишга каратилган профилактика тадбирларини амалга оширади.
Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар конун хужжатларига мувофик бошка тадбирларда хам иштирок этиши мумкин.
Кушимча маълумот учун Узбекистон Республикасининг «Фукароларнинг узини узи бошкариш органлари тугрисида»ги Конунига каранг.
3-боб. Алкоголь ва тамаки махсулотларини ишлаб чикариш, реализация хамда реклама килишга доир фаолиятни тартибга солиш
11-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларини ишлаб чикариш хамда реализация килиш
Алкоголь ва тамаки махсулотларини ишлаб чикариш хамда реализация килиш юридик шахслар томонидан конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
Кушимча маълумот учун каранг: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикасида чакана савдо коидалари»нинг V булими («Алкоголь ва тамаки махсулотлари билан чакана савдо килиш хусусиятлари»).
12-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг уралишига, тамгаланишига доир талаблар
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг уралишига, тамгаланишига доир талаблар конун хужжатларида назарда тутилган техник регламентларга мувофик белгиланади.
Алкоголь махсулотининг идишида ёрлик асосий юзасининг камида кирк фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огохлантириш булиши керак.
Тамаки махсулотининг кутисида (уровида) тамаки махсулоти кутиси (урови) олд томони асосий юзасининг камида кирк фоизини ва орка томони асосий юзасининг камида кирк фоизини эгаллайдиган матнли ёзув ва (ёки) расм тарзидаги тиббий огохлантириш булиши керак.
Тамаки махсулотининг кутисида (уровида) инсон соглигига етказиладиган зарарни камайтириб курсатувчи, тамаки махсулотининг хусусияти хакида зарарсиз махсулот сифатида ёки тамаки махсулотининг бошка намуналарига караганда зарари камрок эканлиги тугрисида ёлгон таассурот уйготадиган ахборот жойлаштирилишига йул куйилмайди.
13-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларини реализация килишга доир чеклашлар
Алкоголь ва тамаки махсулотларини:
йигирма ёшга тулмаган шахсларга;
таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан беш юз метрдан кам радиусда жойлашган савдо объектлари томонидан;
улар техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хужжатларга, конун хужжатларида белгиланган бошка талабларга мувофик булмаса;
акциз маркалари билан тамгаланмаган холда (пиводан ташкари) ёки акциз маркалари калбаки булганда;
уларнинг ишлаб чикарувчисини аниклаш имконини берадиган тарзда аник тамгаланмаган булса;
доналаб, кутисиз (уровсиз) — тамаки махсулотига нисбатан;
уларни ишлаб чикариш учун лицензияга эга булмаган Узбекистон Республикаси ишлаб чикарувчиси томонидан ишлаб чикарилган булса;
уларни етказиб бериш хукукига эга булмаган ёки етказиб беришни конун хужжатларини бузган холда амалга оширган махсулот етказиб берувчидан олинган булса, реализация килиш мумкин эмас.
Шунингдек, каранг: Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон карори билан тасдикланган «Узбекистон Республикасида чакана савдо коидалари»нинг 60-банди.
Алкоголь ва тамаки махсулотларини реализация килиш конун хужжатларига мувофик бошка холларда хам чекланиши мумкин.
14-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларини реализация килишни амалга оширувчи шахсларнинг жавобгарлиги
Алкоголь ва тамаки махсулотлари савдосини амалга оширувчи шахслар мазкур махсулотларни йигирма ёшга тулмаган шахсларга реализация килганлик учун жавобгар булади.
15-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотлари реализация килинадиган жойлардаги огохлантирувчи ёзувлар
Алкоголь ва тамаки махсулотлари реализация килинадиган жойларда уларни йигирма ёшга тулмаган шахсларга реализация килишга йул куйилмаслиги хакидаги, шунингдек алкоголь ва тамаки махсулотларининг инсон соглигига салбий таъсири тугрисидаги огохлантирувчи ёзув жойлаштирилган булиши керак.
16-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг ишлаб чикарилиши хамда реализация килиниши устидан давлат назорати
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг ишлаб чикарилиши хамда реализация килиниши устидан давлат назорати ваколатли органлар томонидан конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
17-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларидаги инсон хаёти хамда соглиги учун зарарли булган моддаларнинг йул куйиладиган энг куп меъёри
Алкоголь ва тамаки махсулотларидаги инсон хаёти хамда соглиги учун зарарли булган моддаларнинг йул куйиладиган энг куп меъёрини Узбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги белгилайди.
Алкоголь ва тамаки махсулотларидаги инсон хаёти хамда соглиги учун зарарли булган моддаларнинг йул куйиладиган энг куп меъёрларига риоя этилиши устидан назорат конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
4-боб. Фукаролар соглигини алкоголь ва тамаки махсулотларининг салбий таъсиридан саклаш буйича чора-тадбирлар
18-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишни реклама ва таргиб килишга йул куймаслик
Алкоголь ва тамаки махсулотларини реклама килишга йул куйилмайди.
Алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишни таргиб этиш, яъни алкоголь ва тамаки махсулотлари истеъмол килишни рагбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол килишнинг зарарсизлиги хакидаги тасаввурни шакллантирувчи гоялар, карашлар хамда бадиий образларни ошкора ёки яширин шаклда таркатишга каратилган хатти-харакатлар такикланади.
19-модда. Жамоат жойларида алкоголь ва тамаки махсулотларини истеъмол килишга йул куймаслик
Иш жойларида, кучалар, стадионлар, хиёбонлар, истирохат богларида, жамоат транспортининг барча турларида ва бошка жамоат жойларида алкоголь махсулотини истеъмол килишга йул куйилмайди. Мазкур коида алкоголь махсулотини куйиб реализация килиш рухсат этилган савдо ва умумий овкатланиш объектларига, шунингдек туйлар, юбилейлар ва бошка тантаналар хамда маросимлар утказиладиган жойларга нисбатан татбик этилмайди.
Иш жойларида, согликни саклаш, таълим, спорт-согломлаштириш муассасаларида, ёнгин чикиш хавфи булган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёнилги куйиш шохобчаларида ва бошка жамоат жойларида, тамаки махсулотини истеъмол килиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно, шунингдек жамоат транспортининг барча турларида тамаки махсулотини истеъмол килишга йул куйилмайди.
20-модда. Алкоголь ва тамакига карам булиб колган шахсларга тиббий-санитария ёрдами курсатиш
Алкоголга карам булиб колган шахсларга тиббий-санитария ёрдами курсатиш, шунингдек уларни реабилитация килиш юзасидан ёрдам курсатиш конун хужжатларига мувофик амалга оширилади.
Тамакига карам булиб колган шахсларга уларнинг хохишига кура, согликни саклаш муассасаларида тиббий-санитария ёрдами курсатилади.
5-боб. Якунловчи коидалар
21-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклашга доир тадбирларни молиялаштириш
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш, уларнинг ахоли соглигига зарарли таъсирининг профилактикаси, олдини олиш, бундай таъсирни камайтиришга доир тадбирларни молиялаштириш Узбекистон Республикаси Давлат бюджети маблаглари ва конун хужжатларида такикланмаган бошка манбалар хисобидан амалга оширилади.
22-модда. Низоларни хал этиш
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш сохасидаги низолар конун хужжатларида белгиланган тартибда хал этилади.
23-модда. Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Алкоголь ва тамаки махсулотларининг таркатилиши хамда истеъмол килинишини чеклаш тугрисидаги конун хужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар булади.
24-модда. Конун хужжатларини ушбу Конунга мувофиклаштириш
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси:
хукумат карорларини ушбу Конунга мувофиклаштирсин;
давлат бошкаруви органлари ушбу Конунга зид булган уз норматив-хукукий хужжатларини кайта куриб чикишлари ва бекор килишларини таъминласин.
25-модда. Ушбу Конуннинг кучга кириши
Ушбу Конун расмий эълон килинган кундан эътиборан олти ой утгач кучга киради.
Ушбу Конун «Халк сузи» газетасининг 2011 йил 7 октябрдаги 194 (5361)-сонида эълон килинган.
Узбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 5 октябрь,
УРК-302-сон
(Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2011 й., 40-сон, 413-модда)

Оцените статью
Добавить комментарий