Амалдорларга халкка якинрок булиш вазифаси юклатилди — узбекистон

Амалдорларга халкка якинрок булиш вазифаси юклатилди — узбекистон

Амалдорларга халкка якинрок булиш вазифаси юклатилди — узбекистон

Узбекистон Вазирлар Махкамаси 27 октябрь куни Вазирлик ва идоралар, хужалик бирлашмалари рахбарлари, Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шахар ва туманлари хокимларининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисидаги карорни эълон килди. Хужжат 25 октябрь куни бош вазир Шавкат Мирзиёев иштирокида хукумат рахбари виртуал кабулхонаси фаолиятининг бир ойлиги тахлил килинган йигилиш якунлари буйича кабул килинди.
Хужжатда фукароларнинг аксарият мурожаатларида давлат органларининг бевосита ваколатларига дахлдор булган масалалар кутарилган булиб, уларнинг тизимида йул куйилаётган айрим муаммо ва камчиликлар, мурожаатларни уз вактида конуний куриб чикилмаганлиги тугрисида важлари курсатилган.
Карорда келтирилган статистикага кура, 2016 йилнинг 9 ойида республикадаги барча давлат органлари ва махаллий хокимликларга жисмоний ва юридик шахслардан жами 338,2 мингта мурожаатлар келиб тушган булиб, утган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 фоизга купайган. Шу жумладан, Вазирлар Махкамасида мурожаатлар сони — 16,3 мингтани, вилоят хокимликларида — 50,0 мингтани, шахар ва туманлар хокимликларида — 200,8 мингтани хамда вазирликлар, идоралар ва хужалик бошкарув органларида — 71,2 мингтани ташкил этган.
Худудлар кесими буйича жисмоний ва юридик шахслардан энг куп мурожаатлар Тошкент шахар (14,8 мингта ёки 29,9%), Тошкент (5,9 мингта ёки 12,0%), Самарканд (4,1 мингта ёки 8,3%), Андижон (3,5 мингта ёки 7,2%), Наманган (3,3 мингта ёки 6,8%), Кашкадарё (2,8 мингта ёки 5,7%) ва Сурхондарё (2,7 мингта ёки 5,6%) вилоятлари хокимликларига тушган.
Вазирлик, идоралар ва хужалик бошкаруви органларига келиб тушган мурожаатларнинг асосий кисми Адлия (10,0 мингта), Мехнат (4,4 мингта), Молия (3,8 мингта), Халк таълими (2,1 мингта) вазирликларига, Давлат солик (6,2 мингта), Давлат ракобат (3,7 мингта) кумиталарига, Узтрансгаз (4,3 мингта), Узавтосаноат (3,1 мингта) компанияларига тугри келган.
Вилоятлар хокимликларига банк — кредит масалалари буйича мурожаатлар (2,4 бараварга), махалла (58,7 фоиз), ички ишлар (48,5 фоиз), нафака (48,0 фоиз), агросаноат инфратузилмаси (46,2 фоиз), тадбиркорликни ривожлантириш (34,6 фоиз), давлат ва хужалик бошкаруви органлари ишлари (32,8 фоиз), халк таълими (26,0 фоиз), иш, иш хаки (21,3 фоиз), согликни саклаш (16,6 фоиз), маданият ишлари, оила (хар бири 16,0 фоиз), олий ва урта махсус таълим (10,0 фоиз), курилиш (9,0 фоиз), уй-жой ва ер олиш (7,0 фоиз), ёкилги-энергетика (6,4 фоиз) ошган.
Махаллий хокимликлар, вазирликлар ва идораларда мурожаатларни куриб чикишнинг ахволини урганиш натижалари, хакикатан хам жойларда жиддий муаммолар мавжудлигини, уларнинг ечимлари уз вактида топилмаганлигини, мурожаатларни куриб чикишдек долзарб масалага рахбарлар томонидан панжа орасидан каралаётганлиги хамда масъулиятсизлик ва сансалорлик холатларига йул куйилганлигини курсатди, дейилади карорда.
2016 йил 24 сентябрдан бошлаб ахоли ва тадбиркорлар томонидан Узбекистон бош вазирининг электрон кабулхонасига республиканинг барча худудларидан жами 77,1 мингта мурожаат келиб тушган. Жумладан, ишонч телефони оркали 34,9 мингта, веб-сайт — 40,3 мингта ва УзЛиДеп — 1,9 мингта мурожаат кабул килиниб, ижрога юборилган. Жами мурожаатлардан 20,9 мингтаси вазирлик ва идоралар, махаллий хокимлик органлари томонидан куриб чикиш жараёнида, 33,0 мингтаси ижрога юборилган, 23,2 мингтаси хал этилган.
Киска муддатда электрон кабулхонага куп сонли мурожаатларнинг келиб тушиши жойлардаги, айникса шахар ва туман микёсидаги мутасадди рахбарлар халкнинг таклиф ва муаммолари билан кизикмаслигини, аксарият холларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига эътиборсиз эканлигини курсатди, кайд этилади карорда.
Худудлар кесимида энг куп мурожаатлар Тошкент шахри (27,0 мингта), Тошкент (10,0 мингта), Фаргона (5,8 мингта), Кашкадарё (5,3 мингта) ва Андижон вилоятлари (4,2 мингта) фукароларидан келиб тушган.
Жами келиб тушаётган мурожаатларни, уларда кутарилган масалалар буйича тахлил килинган, энг куп Ички ишлар (8,6 мингта), Мехнат (2,7 мингта), Согликни саклаш (1,2 мингта), Олий ва урта махсус таълим вазирликлари (626 та), Марказий банк ва тижорат банклари (3,4 мингта), Суд департаменти (2,0 мингта), Пенсия жамгармаси (1,6 мингта), Узтрансгаз акциядорлик компанияси (2,2 мингта), Узавтосаноат акциядорлик компанияси (692 та) ва Узбекэнерго акциядорлик жамиятига (967 та) келиб тушганлиги аникланди.
Хусусан, уй-жой ва ер масаласи тугрисидаги мурожаатлар (ипотека кредити, таъмирлаш, олди-сотди, ички йулларни таъмирлаш масалалари) — 10,8 мингта, мехнат ва бандлик масалалари — 4,5 мингта, табиий газ, электр энергияси, ичимлик ва иссик сув масалалари — 4,6 мингта, таълим сохасидаги масалалар — 2,6 мингта, фукаролик паспорти масалалари — 1,5 мингта, согликни саклаш сохаси масалалари — 1,4 мингта, суд жараёни, хукук-тартибот ходимлари хатти-харакатлари масаласи буйича — 5,4 мингтани ташкил этади.
Юзага келган вазиятдан келиб чикиб, Вазирлар Махкамаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисидаги Узбекистон Конуни талабларини сузсиз ва уз вактида бажариш Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шахарлар ва туманлар хокимликларининг асосий вазифаларидан бири деб хисобланишини белгилади. Фукароларнинг мурожаатларини сузсиз ва уз вактида куриб чикилиши устидан назоратни урнатиш учун жараёнга вилоятлар, шахарлар ва туманлар прокуратураларини жалб килинади. Бош прокуратурага кайта мурожаатлар келиб тушган холатда, такрорий мурожаатга йул куйган масъул рахбарларга нисбатан таъсирчан чоралар куриш тавсия этилди.
Давлат органлари рахбарларига ахоли ва тадбиркорлар учун кунлик соат 8 дан 11 гача шахсий кабулларни ташкил килиш чораларини куриш, жойларда ахоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ишлашни тубдан кайта куриб чикиш, уларнинг муаммолари ва эътирозларини жойида хал этиш, ахоли билан ишлаш маданиятини ошириш вазифаси топширилди. Бунинг учун давлат органлари веб-сайтлари ва ишонч телефонлари оркали мурожаат килиш тизимини тубдан яхшилашлари лозим.
Фукаролар томонидан давлат хизматларидан фойдаланишни осонлаштириш максадида мурожаатлар статистикасининг тахлили асосида тегишли давлат хизматларини интерактив куринишга утказиш буйича таклифлар ишлаб чикилиб, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритилади.
Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шахар ва туман хокимликларига Узбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда жойларда бир ой муддатда юкори малакали мутахассисларни жалб килган холда халк кабулхоналарининг самарали ва доимий фаолиятини ташкил этиш вазифаси топширилди. Бунда халк кабулхоналари учун шахар ва туманлар марказларида намунали куриниш хамда ахоли келишига кулай булган биноларни ажратиб, уларга барча шароитлар яратилиши белгиланди.
ИИВ, Согликни саклаш вазирлиги, Мехнат вазирлиги, ОУМТВ, Марказий банк ва тижорий банклар, Пенсия жамгармаси, Узтрансгаз и Узбекэнерго ва Узавтосаноат компаниялари рахбариятига бир хафта муддат ичида бир хафта муддатда бош вазирининг электрон кабулхонасига келиб тушаётган мурожаатларнинг уз вактида ва сифатли ижросини таъминлашга каратилган хайъат йигилишларини утказиш вазифаси топширилди. Бундан ташкари, мурожаатларни кескин камайтириш максадида муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли норматив-хукукий хужжатларга узгартиришлар киритиш буйича уз таклифларини киритилишини таъминлайди.
Коракалпогистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари Узтрансгаз АК (Махмудов), Узбекэнерго АЖ (Саломов) билан биргаликда киш мавсуми арафасида ахолидан тушаётган мурожаатларни зудлик билан жойига чикиб, хал этилишини таъминлаш максадида бир хафта муддатда махсус гурухлар фаолиятини ташкил этади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.