Андижон шахар хокимлигига телефон ва аудиозиш ускуналари билан кириш такикланди — узбекистон

Андижон шахар хокимлигига телефон ва аудиозиш ускуналари билан кириш такикланди — узбекистон

Андижон шахар хокимлигига телефон ва аудиоёзиш ускуналари билан кириш такикланди — узбекистон

Андижон шахар хокимининг мажлис катнашчиларини хакорат килгани ёзилган аудиофайллар утган ой матбуотда таркалиши ортидан хокимият биносига уяли телефон ва овоз ёзиш ускуналари билан кириш такиклаб куйилди. Андижон шахрининг 43 ёшли хокими Дилмурод Рахматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж укитувчиларини “шакал”, “тварь”, “хайвон”, “эшшак” деб, хакорат килгани ёзилган аудиофайларни Озодлик эълон килган эди. Хозирда Андижоннинг суконгич хокими прокурор назоратига олинган.
Андижон шахар хокимлиги эшигига «уяли алока воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш катъиян маън этилади» деган ёзув осиб куйилди.
Ушбу эълон Андижон шахар хокимининг мажлис катнашчиларини хакорат килгани ёзилган аудиофайллар матбуотда таркалиши ортидан шу ой бошида пайдо булди.
Андижон шахар хокимлиги мулозими Озодлик билан сухбатда хокимлик биносига уяли алока воситалари, овоз ёзиш ёки тасвирга олиш ускуналари билан кириш такиклаб куйилганини тасдиклади.
Мулозимга кура, бу такик факат хокимиятга ташриф буюрувчилар учун жорий этилган:
— Хокимликка келувчилар телефонлари ёки бошка электрон жихозларини топшириб киришади. Чикаётганда эгасига кайтариб берилади. Хокимлик ходимлари телефонларини олиб киришлари мумкин, лекин мажлисларга кираётганларида уларга хам телефон ёки аудиовидео ёзиш ускуналари билан киришлари мумкин эмас, — деди хокимлик мулозими.
Андижон шахар хокимлигида ишлаёдиган ходимларнинг Озодликка айтишича? хакоратомуз сукишлари матбуотга чикиб кетгач хоким мажлисларни хушмуомалалик билан утказа бошлаган.
Андижон шахар хокими 43 яшар Дилмурод Рахматуллаевнинг 16 октябрь кунги мажлисда коллеж укитувчиларини “шакал”, “тварь”, “хайвон”, “эшшак” деб хакорат килгани хакидаги Озодлик хабари ортидан хокимнинг навбатдаги сукинишлари ёзилган яна бир аудиофайлни Озодлик утган хафта эълон килган эди.
27 ноябрь куни Озодликка юборилган аудиода 18 ноябрь куни утказилган мажлисда хокимнинг икки нафар кекса махалла фаолини “шакал, кампир, харом” каби сузлар билан хакорат килгани eзилган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.