Андижон вилоят судиларида фукароларнинг кабул килиниши карийб 2 баробарга ошди — узбекистон

Андижон вилоят судиларида фукароларнинг кабул килиниши карийб 2 баробарга ошди — узбекистон
Жиноят ишлари буйича Андижон вилояти судлари томонидан Халк билан мулокот ва инсон манфаатлари йилида фукароларнинг кабул килиниши утган йилнинг шу даврига нисбатан карийб 2 баробарга ортди.
Илгари жиноят ишлари буйича судлар томонидан фукаролар хафтанинг муайян бир кунида кабул килиниши белгиланган булса, хозирда судлар томонидан фукароларнинг хар куни кабул килиниши йулга куйилган.
Шунингдек, жиноят ишлари буйича Андижон вилояти судлари томонидан ахоли уртасида, укув муассасалари, корхона, ташкилот ва муассасаларда утказилаётган таргибот ишлари, жиноят ва маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги ишларни сайёр суд мажлисларида куриш хам сезиларли даражада ошган.
Жумладан, шу йилнинг утган даврида судлар томонидан 587 марта сухбат, маърузалар утказилган булса, шундан 268 таси махалла фукаролар йигинларида, 145 таси мактаб, коллеж ва лицейларда, 174 таси корхона, ташкилотларда утказилган (утган йилнинг шу даврига нисбатан 4 бараварга ортган). 578 та жиноят ва маъмурий хукукбузарлик тугрисидаги ишлар сайёр суд мажлисларида курилди (утган йилнинг шу даврига нисбатан 15 бараварга ортган).
Утказилаётган сухбат ва маърузаларда жиноятчилик, маъмурий хукукбузарлик тушунчалари хамда конунчиликдаги узгаришлар хакида (50 дан ортик мавзуларда) кенг маълумотлар бериб борилмокда. Бу эса, уз навбатида фукароларнинг конунчилик, жиноий ва маъмурий жавобгарлик тугрисида оз булсада тушунчага эга булишлари, уларнинг хукукий билимлари даражасининг ортишига хизмат килмокда.
Утказилаётган сайёр суд мажлислари эса жиноят ва маъмурий хукукбузарликлар содир этилишининг олдини олишда самарали восита булиб келмокда.
Албатта, утказилаётган таргибот ишлари уз самарасини бериши шубхасиз. Шу билан бир каторда, узини узи бошкариш органлари, корхона ва ташкилотлар хамда укув муассасалари хам узларини кизиктираётган мавзулар юзасидан хукукни мухофаза килувчи идоралар ва судларга таклифлар билан мурожаат килса, ушбу таргибот ишларининг янада самарали булишини таъминлаши шубхасиз.
Матн: Жиноят ишлари буйича Андижон вилояти суди Суд амалиёти ва статистикаси тахлили булими
Комментарии 0